"Вулверхэмптон" ҳужумчиси Адама Траоре январь ойида "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин.
"Шпорлар" бош мураббийи Антонио Конте қишки трансфер ойнасида Премьер-лиганинг кучли тўртлигига кириш учун жамоани кучайтирмоқчи, дея "The Sun" нашри хабар берди.
"Тоттенхэм" 25 ёшли испаниялик футболчини 2021 йилнинг ёзида сотиб олиши мумкин эди, бироқ клуб "Вулверхэмптон" талаб қилган 47 миллион еврони тўлашдан бош тортган эди.
Манбага кўра, инглиз клуби бу сафар футболчини қўлга киритишга жиддий бел боғлаган.