Кириш Регистрация
30/01 11:00 Саудия Арабистони 0-2 Эрон
30/01 13:00 Австралия 2-4 Ўзбекистон
30/01 15:00 Малайзия 0-7 Афғонистон
30/01 17:00 Тожикистон 0-3 Япония
31/01 00:45 Лацио 3-2 Женоа
31/01 01:00 Эспаньол 1-2 Алавес
31/01 18:00 Реал Овьедо - Жирона
31/01 19:00 Пиза - Сассуоло
31/01 20:00 Лидс - Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
31/01 20:00 Брайтон - Эвертон
31/01 20:15 Осасуна - Вильярреал
31/01 22:00 Наполи - Фиорентина
31/01 22:30 Леванте - Атлетико
31/01 22:30 Челси - Вест Хэм
01/02 00:45 Кальяри - Верона
01/02 01:00 Эльче - Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль - Ньюкасл

Пол Скоулз «МЮ» билан шартномасини узайтирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Пол Скоулз клуб раҳбариятидан шартномасини яна бир йилга узайтирилишини сўради. 2012 йилнинг январида катта футболга қайтган 37 ёшли Скоулз "МЮ"да 2012/2013 йилги мавсум сўнгига қадар қолишга қарор қилди. Бу ҳақида Tribalfootball.com интернет нашри хабар бермоқда. 

Бошқа бир манба — The Sun маълумотларига кўра, Скоулз "Манчестер Юнайтед"нинг бошқа бир афсонаси — Раян Гиггздан бу борада ўрнак олган ҳолда ушбу қарорни қабул қилган.

"МЮ" тарбияланувчиси ҳисобланган Скоулз клуб таркибида 1993 йил ўз дебютини нишонлаган. Шу вақтга қадар эса у 689 бора клуб сафида майдонга тушиб 152 голга муаллифлик қилган. Пол 10 маротаба Англия чемпионлигини қўлга киритган. Уч бора Англия Кубоги ғолибига айланган ва икки маротаба Лига Кубогида зафар қучган. Англия терма жамоаси сафида эса у 66 ўйинда майдонга тушиб 14 бора рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган. 

Скоулз 2010/2011 йилги мавсум сўнгида ўз фаолиятини якунлаганини маълум қилганди. Шундан сўнг у "МЮ"нинг ёшлар жамоасида мураббийлик вазифасини бажарди. 2011 йил оҳирига келиб эса фаолиятини қайта бошлашга қарор қилди ва шундан буён у Англия чемпионати доирасидаги 11 ўйинда майдонга тушди.

Манба: www.lenta.ru
Киритилди: 18:39, 23.03.2012.
Ўқилди: 8028 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.