Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку бугун "Ливерпул"га қарши бўлиб ўтадиган учрашувда жазо тариқасида майдонга тушмаслиги мумкин.
Куни кеча Лукакунинг интервьюси баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Ромелу "Челси"да бахтиёр эмаслигини, шунингдек, жамоа бош мураббийи Томас Тухелнинг тактикасини шубҳа остига олаётганини ва "Интер" жамоасига қайтиш ниятида эканлигини очиқ билдирди.
Ўз навбатида Тухель Лукаку ушбу интервьюсидан норози эканлигини билдирди. The Telegraph нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, Тухель Лукакуга нисбатан интизомий-чора кўриш пайига тушиб қолган.
Гарчи, сўнгги тўртта учрашувда учта гол киритган Лукаку бугун бўлиб ўтадиган "Ливерпул"га қарши ўйинда қайдномадан жой олмаслиги мумкин. Тухелнинг бу қарорини клуб раҳбарияти қўллаб-қувватламоқда.
Шунингдек, Ромелу клуб билан маслаҳатлашмаган ҳолда интервью бергани учун молиявий жаримага тортилиши кутилмоқда.