Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Шоҳрух Гадоевга «Анжи» қизиқиш билдирган?!

Баҳо:
+1 | -

Қашқадарёлик мухлислар сайти сифатида танилган Voha.Uz нашри "Насаф"нинг ёш футболчисига Махачқалъанинг "Анжи" клуби қизиқиш билдиргани борасида хабар тарқатди.

Ушбу футболчи ва "Анжи"нинг қизиқиш борасидаги мақолани ўқишингиз мумкин. Voha.Uz сайтидан олинган.

"Истиқлол" - “Насаф” ўйинидан сўнг мухлислар аждарларнинг ажойиб ўйнаганликларини бир ёққа суриб, бор эътиборларини жамоанинг янги аъзоси Шоҳрух Гадоевга қаратишди.

Ҳа, бу ёш иқтидорли футболчи шу куни ўзини ҳар томондан кўрсата олди. Уни Рўзиқул Бердиев қўрқмасдан, асосий таркибда майдонга туширди, у бу ишни ноиложликдан қилдими? Фикримизча,аслида унинг олдида Мирзакамол Камолов, Андрей Переплёткин, Алишер Юсупов каби вариантлар ҳам бор эди, аммо у шу кунги ўйинга Шоҳрухни асосий таркибга тиқди, у айнан шунақа босимдаги ўйин орқали уни яна бир бор “пишириб” олмоқчи эди, аммо Шоҳрух аллақачон “пишиб” бўлганини кўрсатиб қўйди.

Бундай олиб қараганда Шоҳрухнинг бундай ўйнашига ишониш жуда қийин эди, зеро Шоҳрух ёш бўлишидан ташқари, жамоага қишки йиғинларнинг яримларида келиб қўшилган эди, Гадоев бундан аввал жамоа ўринбосарлари сафида ўйнаган, у деярли уч йилдан бери Қаршида “Насаф” тарбиясини олиб келмоқда, у аслида ўз тарбияланувчилари билан нафақат Қашқадарё, балки бутун Ўзбекистонга танилган иқтидорларга бой — Косондан, у дастлабки таълимни ўша ерда олган ва вояга етган.

Бу Шоҳрух деганларини биз кечроқ тан олдик, зеро бу футболчини биздан аввал ўша бутун дунёни ўзига қаратаётган Махачқаланинг “Анжи” клуби аввалроқ тан олган, эсингизда бўлса “Насаф” қишки ўқув машғулот йиғинларида айнан ”Анжи”га қарши ўйнаб “Анжи”ни мағлуб этган эди, айнан ўша баҳсда Шоҳрух “Насаф” сафида ўзининг биринчи ўйинини ўйнаган. Айнан ўша ўйиндан  кейин унга “Анжи” қизиқиб қолган! Красножан Шоҳрухга қизиқиб Бердиев билан суҳбат қурганида Бердиев Шохрухни “Анжи”га қанақадир сабаблар билан бермаган, бу бизга қоронғу. Бундан кўриниб турибдики Шоҳрухдан умидимиз катта бўлиши лозим лекин ҳаммаси унинг ўз қўлида, бунча гаплардан кейин унга “юлдузлик касали” юқмаса бўлди.

Энг асосийси Шоҳрухда ишонч бор экан, ишонаверинг агар юқорида айтган гапларим бўлмаса, у нафақат “Насаф”нинг, балки бутун бир Ўзбекистоннинг юлдузи бўла олади. Зеро 45-50 минг мухлис қаршисида , унинг устига, ўзининг дебют расмий баҳсида кўп футболчи ўзини йўқотиб қўяди, аммо Шоҳрухда бу ҳолат кузатилмади...

Демак, биз Шоҳрухдан катта умид қилсак бўладими? Қани кўрайликчи...

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 18:55, 23.03.2012.
Ўқилди: 9921 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.