Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина 2-1 Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Ўзбекистон Кубоги-2012 старт олди

Баҳо:
+ | -

2012 йилги Ўзбекистон Кубоги баҳслари старт олди. 23 март, жума куни мусобақа ўтиш босқичидан ўрин олган беш учрашувдан фақат учтаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

«Чуст-Пахтакор» – «Локомотив-БФК» ва «Оқтепа» – «Пахтакор-2» учрашувлари — «Локомотив-БФК» ва «Оқтепа» жамоалари белгиланган вақтда заявка ҳужжатларини топшира олишмагани сабаб — ўтказилмади ва «Чуст-Пахтакор» ҳамда «Пахтакор-2» жамоаларига техник ғалаба ёзилди.

Қолган учрашувларда, «Насаф-2» ўз майдонида «Зомин»ни 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Ҳамзанинг «Нефтчи» клуби ўз майдонида «Косонсой»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Навоий вилоятида бўлиб ўтган «Южанин» – «Бухоро-2» учрашувида омад майдон эгаларига кулиб боқди.

1/16 финалда «Насаф-2» «Бунёдкор»га қарши майдонга тушса, «Косонсой» «Қизилқум» билан баҳс олиб боради. «Южанин» «Пахтакор»ни қабул қилса, «Чуст-Пахтакор» «Металлург» билан, «Пахтакор-2» эса, сафарда, «Сўғдиёна» билан ўйнайди. 1/16 финал ўйинлари 29-30 март кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Кубоги, ўтиш босқичи
23 март, жума
«НАСАФ-2» (Қарши) – «ЗОМИН» (Зомин) 1:0
Ҳакамлар:
И. Гармашов (Тошкент), А. Алимов (Урганч), Э. Турсунов (Бухоро), Ш. Рўзиқулов (Қарши).
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
Гол: А. Алланиёзов (14).
Огоҳлантиришлар: О. Маматов (38) – Э. Ниёзов (24), Р. Муродов (54), Б. Абдумўминов (76).
Четлатиш: О. Маматов (65, иккинчи огоҳлантириш).
105 томошабин.

«НЕФТЧИ» (Ҳамза) – «КОСОНСОЙ» (Косонсой) 0:2 (0:2)
Ҳакамлар:
Ш. Ҳакимов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), У. Каримов (Андижон), Р. Копадзе (Фарғона).
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).
Голлар: Д. Исоқов (21), А. Мирзаев (36-пен.).
Огоҳлантиришлар: Р. Мирзалимов (36), О. Каримов (74), А. Маткаримов (77), Р. Ҳасанов (83) – И. Нарзуллаев (16), О. Мўминов (74).
Четлатиш: О. Мўминов (81, иккинчи огоҳлантириш).
2758 томошабин.

«ЮЖАНИН» (Навоий) – «БУХОРО-2» (Бухоро) 1:0 (0:0)
Ҳакамлар:
Т. Галеев (Урганч), Д. Сарсенов (Нукус), Д. Жалимов (Нукус), С. Ивлев (Навоий).
Назоратчи: В. Бегларян (Нукус).
Гол: М. Ҳамдамов (86-пен.).
Огоҳлантиришлар: Х. Аҳтамов (89), А. Фаттаев (90) – А. Шарипов (60), Д. Убайдуллаев (90+1).
1018 томошабин.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 20:43, 23.03.2012.
Ўқилди: 7271 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.