Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти бошчилигида клуб фаолияти муҳокама қилинди

Баҳо:
+ | -

2021 йилнинг март ойидан бошлаб “Бунёдкор” футбол клуби Кузатув кенгаши қарори билан Клуб президенти сифатида иш бошлаган “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ўтган йилда клуб нималарга эришдию, нималарни йўқотгани, 2022 йилда қилиниши керак бўлган ишлар режалари юзасидан Бош директор Улуғбек Мирзаев, Бош мураббий Шуҳрат Мақсудов, “Фан-клуб” аъзолари етакчиси Шавкат Имомов билан учрашди.

Клуб президенти аввало, асосий мақсад ва вазифа Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришга, жумладан болалар-ўсмирлар, профессионал ҳамда оммавий футболни кенг тарғиб қилишга қаратилганини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, Клубнинг бош вазифаси асосий жамоанинг миллий чемпионат, Ўзбекистон кубоги ва халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиши, қолаверса, ёшлар, аёллар мини-футбол, шунингдек I ва II лига жамоаларимизнинг Ўзбекистон чемпионатларидаги муваффақиятли эштирок этишига қаратилган бўлса-да, афсуски ўтган йилда кутилган натижаларга эришилмагани танқид қилинди.

Учрашув давомида, Клуб Бош директори Улуғбек Мирзаев ва Бош мураббийнинг 2021 йил сарҳисоби ҳамда 2022 йил режалар бўйича ҳисоботи тингланди. Улуғбек Мирзаев Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўқув-йиғин машғулотларига “Бунёдкор”дан беш нафар футболчи жалб этилганини билдириб, ёшлар эришаётган ютуқлар бўйича маълумотларни келтириб ўтди.

Бош мураббий Шуҳрат Мақсудов жамоани қабул қилиб олганига кўп вақт бўлмаганига қарамай, ҳар бир футболчи билан алоҳида мулоқот йўлга қўйилиб, уларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати ўрганилгани, 2021 йилги натижалардан ўзи ҳам қониқмагани ва 2022 йилда жамоа фақат совринли ўринлар учун курашишини билдирди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Бош мураббийга имкон беришини ва 2022 йилги натижаларга қараб унинг фаолияти бўйича хулоса қилишини айтиб, фақат ғалаба учун майдонга тушиш кераклигини, нафақат миллий чемпионат, кубок баҳслари балки халқаро майдонда ҳам жамоа ўз ўрнига эга бўлиши кераклиги борасида топшириқлар берди.

Жамоани шакллантиришда селекция ишларини олиб бориш, ёш футболчиларга имкон бериш, коррупция ва таниш-билишчиликка мутлоқо ўрин бермаслик бўйича вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, “Бунёдкор” ФКнинг болалар-ўсмирлар футбол мактаби тарбияланувчиларига алоҳида эътибор бериш ҳамда улар учун зарур шароитларни яратиш кераклиги таъкидланди.

Ўз навбатида 2022 йилда клуб ва унинг ходимларини, жамоа ва барча футболчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор берилиб, рағбатлантириш масалалари қайта кўриб чиқилиши, ўзининг фидоийлигини намойиш қилган ҳар бир ишчи-ходим ва футболчи, мураббий, жамоа аъзоси рағбатлантириши айтилди. Шунингдек, Меҳриддин Абдуллаев 2022 йилда жамоага омад тилади.

Манба: “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
Киритилди: 20:14, 02.01.2022.
Ўқилди: 2180 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6727]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3145]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3052]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2261]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2042]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1929]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1880]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1830]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1627]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик