Премьер-лига клублари даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксенга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Daily Mail.
Манбага кўра, футболчи машғулотларни қайта бошлаган ва катта футболга қайтишни истамоқда. Қайд этилишича, футболчи январь ойидан клублардан бири билан гуруҳ машғулотларини бошламоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 17 декабрь куни Италиянинг “Интер” клуби Эриксеннинг жамоадан кетишини эълон қилган эди. Томонлар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишди, чунки А серия қоидаларига кўра, ярим ҳимоячи дефибрилатор билан ўйнай олмайди.