Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Руи Алмейда: "Биз Ўзбекистоннинг муваффақиятига ишониб бўлгандик"

Баҳо:
+ | -

Вьетнамдаги плей-офф беллашувлари стартига бир кун қолганда Уммон ва Сурия терма жамоалари бош мураббийлари иштирокидаги ўйинолди матбуот-анжумани бўлиб ўтди. “Шератон” меҳмонхонасидаги анжуманга биринчи бўлиб Сурия олимпия терма жамоасининг португалиялик бош мураббийи Руи Мигель Алмейда ташриф буюрди.

- Сурия бўлажак ўйинларга яхши тайёргарлик кўрди. Чунки иккита кучли рақибга қарши кураш олиб боришимиз керак бўлади. Ўтган йил Уммон ва Ўзбекистон олимпия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этганимиз сабабли, уларнинг имкониятини яхши биламиз – дея гап бошлади Руи Алмейда.

- Турнир бошланишидан олдин кимнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Ҳозир барча жамоа бир ҳил имкониятга эга. Бу ҳақда биринчи ўйиндан кейин фикр билдириш мумкин. Плей-оффда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Чунки иштирокчиларнинг барчаси Лондонга боришни хоҳлайди.

- Бир йил аввал сиз Сурия олимпия терма жамоасини бошқара туриб, кейин бу лавозимдан кетгандингиз. Бугун сиз яна Сурия олимпия терма жамоаси бош мураббийи бўлиб турибсиз. Бу вақт оралиғида жамоа анча ўзгарганми? 
- Баъзи сабабларга кўра жамоадан кетишим керак бўлиб қолди. Ҳозир бу аҳамиятли эмас. Муҳими мен яна ўз ўрнимдаман ва жамоа билан биргаман. Футболчилар ўша-ўша ва мен уларни жуда яхши биламан. Шогирдларим билан фахрланаман. Улар учинчи саралаш босқичида жуда яхши ўйин намойиш қилишди. Жамоа Японияга жиддий қаршилик кўрсатганига қарамай, якунда барибир иккинчи ўрин билан чекланди.

- Ўзбекистон ва БАА олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйинни томоша қилдингизми? 
- Ажойиб ўйин бўлди! Ростини айтсам, биз ҳаммамиз Ўзбекистоннинг ғалабасига ишониб бўлгандик. Мен Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи билан яхши танишман ва унинг жамоаси учинчи саралаш босқичидаёқ олимпияда масаласини ҳал қила олмаганидан афсусдаман. Шунга қарамай мен ҳозир Ўзбекистон билан ўйин ҳақида ўйлаётганим йўқ. Чунки олдинда Уммон бизни кутиб турибди.

- Плей-офф формати ҳақида нима дея оласиз? 31 март куни қўшимча ўйин ўтказилиши мумкинми? 
- Унга катта эътирозим йўқ. Бизга муаммо туғдириши мумкин бўлган ягона нарса ўйиндан кейинги тикланиш учун вақтнинг кам эканидир. Ҳаммамиз биламизки, учрашувдан 72 соат ўтибгина футболчи тўлиқ тикланиб олиши мумкин. Бунинг учун биз ва Ўзбекистонда имконият йўқ. Уммонда эса имконият нисабатан кўп. Улар Ўзбекистонга қарши тикланиш учун 4 кун вақтга эга бўлишади. Қўшимча ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, жамоалар учунчи ўйиндан кейиноқ барча нарсани ҳал қилиб қўйишади.

Бахтиёр Маметов

Ханой, Вьетнам

Манба: the-uff.com
Киритилди: 13:53, 24.03.2012.
Ўқилди: 8989 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.