АПЛнинг 21-турида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон" жамоасига имкониятни бой берди. Киритилган ягона голга учрашувнинг 83-дақиқасида Жоау Моутиньо муаллифлик қилди.
OptaJoe порталининг тарқатган маълумотига қараганда, Моутиньо АПЛ ўйинларида "Олд Траффорд" стадионида ғалаба тўпини киритган энг ёши катта футболчиган айланди. У кеча "қизил иблислар" дарвозасини ишғол этганида 35 ёш 117 кунлик эди.