Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Африка кубоги бошланмоқда! Асосий юлдузлар билан танишамиз (топ-10)

Баҳо:
+ | -

9 январь куни Камерунда Африка Миллатлар кубоги старт олади. Гарчи Европа клублари бу турнирни ёмон кўрсалар-да, африкалик энг яхши футболчилар ўз мамлакатлари шарафини ҳимоя қилиш учун курашга киришади. “Stadion.uz” нашри мазкур мусобақасининг асосий юлдузлари ҳақида бироз маълумот беришга қарор қилди.

Муҳаммад Салоҳ

Балки бугунги кунда Африканинг энг яхши футболчиси Муҳаммад Салоҳдир. Мисрлик футболчи “Олтин тўп-2022”га даъвогарлик қилди ва бу кўп нарсани англатади. Салоҳ Англия Премьер-лигасининг энг яхши тўпурари сифатида Мусобақага жўнаб кетди. Миср терма жамоасининг навбатдаги ғалабага бўлган барча умидлари футболчининг атрофида қурилган, аммо бунга эришиш жуда қийин бўлади. Чунки, Салоҳнинг савияси каби шериклари терма жамоа сафида йўқ. Эҳтимол, бутун мусобақа давомида Муҳаммад жамоани олдинга тортар?! Кузатамиз.

Садио Мане

Аммо Салоҳнинг “Ливерпуль”даги шериги Садио Мане Африка кубоги билан ортга қайтиши мумкин. Сенегаллик футболчилар кучли танловга эга, аммо асосий юлдуз “Ливерпуль” ҳужумчиси Садио ҳисобланади. Тажрибаси ва маҳорати туфайли Мане ўйин натижасини ўзи ҳал қила олади. Шу билан бирга сенегалликлар ўз номини тарихга ёзмоқчи. 2019 йилги мусобақа финалидаги омадсизлиги учун Сенегал терма жамоаси аъзолари мухлислари олдидаги қарзни узишни исташади.

Риёд Маҳрез

Жазоир терма жамоаси Африка Миллатлар Кубогининг амалдаги соҳиби сифатида Камерунга йўл олади. 2019 йилда Маҳрез ушбу ғалаба учун кўп иш қилди, турнирда учта гол урди, шу жумладан ярим финалдаги ҳал қилувчи голни киритди. Жазоирлик “Манчестер Сити”нинг муҳим футболчиси ва бу унинг юлдузлик мақомини тасдиқлайди. Агар, Хосеп Гвардиола Маҳрессиз ишлай олмаса, демак бу ҳақиқий юлдуз. Ушбу мавсумда вингер барча мусобақаларда 13 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Маҳрез эса кўпроқ жамоавий ўйинчи, аммо, баъзи пайтларда у ўйин тақдирини бир ўзи ҳал қила олади.

Ашраф Хакими

Олти ой олдин 60 миллион еврога сотиб олинган футболчини юлдуз демаслик қийин. Ашраф Хакими Лига 1 мусобақасида 18 та ўйин ўтказиб, 3 та гол уриб, шунча голли узатмани амалга оширган. Марокашлик ПСЖнинг асосий футболчиси ҳисобланади. Ашраф жуда кучли, аммо у топ юлдузлар камдан-кам ўйнайдиган позицияда ҳаракат қилади. Шу сабаб, ўнг қанот ҳимоячиси учрашувлар тақдирини ҳал қила олмайди. Шу сабаб, Марокаш терма жамоаси “Севилья” аъзолари Яссин Буну и Юссеф Эн-Несри каби ҳужумчилар ёрдамига таянади. Шунга қарамай, жамоанинг асосий юлдузи - Хакими.

Франк Кесси

Кот-д’Ивуарлик яримҳимоячи “Милан”нинг асосий футболчиси ҳисобланади. Кесси ёрдами билан “россонерилар” Чемпионлар лигаси мусобақасига қайтди. Ҳозирда унга ПСЖ, “Реал” ва “Манчестер Юнайтед” каби клублар таклиф жўнатмоқда, чунки ёзда тугайдиган шартнома яриҳимоячининг келажаги ҳақида миш-мишларга сабаб бўлади. Кесси ҳужумларни бузишни ажойиб тарзда уддалайдиган таянч яримҳимоячи ҳисобланади. Шу сабаб, Франк Африка кубогига Кот-д’Ивуар терма жамоаси етакчиси сифатида боради ва кўп жиҳатдан, қоидага кўра, юлдузли таркибга эга бўлган, лекин уни бирлаштира олмаган жамоанинг натижаси унга боғлиқдир.

Эдуард Менди

Кучли дарвозабонга эга бўлиш - Африка кубогида ақл бовар қилмайдиган устунлик. Шу нуқтаи назардан қараганда, Камерундаги мусобақада Сенегел терма жамоаси жуда катта плюсга эга бўлади. Эдуард Менди “Челси”да бир ярим йил ичида ўзининг энг яхши томонларини кўрсатди. Ўтган ёзда кўпчилик лондонликларнинг харидидан ҳайратда қолган бўлса-да, ҳозирда Менди, шубҳасиз, Англия Премьер-лигасининг энг яхши дарвозабонларидан бири ҳисобланади.

Пьер-Эмерик Обамеянг

Форвард “Арсенал”даги ишлари яхши эмас. Сабаби, ўтган йилнинг декабрь ойида футболчидан сардорлик боғичи олиб қўйилди. Қолаверса, габонлик футболчи “канонирлар” сафини тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Бироқ, шундай бўлса-да, Пьер-Эмерик Габон терма жамоаси асосий юлдуз бўлиб қолмоқда. Камерун майдонларида Обамеянг жамоаси билан натижага эришиш учун бор кучини ишга солишига шубҳа йўқ. Қолаверса, Африка кубогида анъанага кўра кўп гол уришга ҳаракат қилишга ҳаракат қилади. Балки Камерундаги турнир Обамеянг учун ўзини кўрсатиш учун имкон бўлар?! Кузатамиз.

Себастьян Аллер

Аллер бу мавсумда фаолиятини қайта бошлаган форвард ҳисобланади. У Франкфуртнинг “Айнтрахт” жамоасида кўп гол урганини ҳамма билади, аммо “Вест Хем”да унинг ишлари кўнгилдаги каби кетмади. Шунинг учун, бир йил олдин у “Аякс” билан шартнома имзолаб, Голландия чемпионатига қайтди ва бу мавсумда Аллер фантастик иш қиляпти. Себастьян Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6та ўйинида 10та, Голландия чемпионатининг 17та ўйинида 12та гол урган.

Юсуф Эн-Несири

Истеъдодли марокашлик ҳужумчини жароҳатлар қийнаб келади. Жорий мавсумда у барча турнирларда бор йўғи 10 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Ўтмишда Юсуф Испания чемпионатида 18 та, Чемпионлар лигасида эса 6 та гол урган. Ан-Несири 24 ёшда ва у тез орада ҳақиқий топ-клубда ўзини топиши мумкин. Ҳужумчида голни ҳис қилиш туйғуси, шунингдек яхшигина тезлиги бор. Ан-Несири ҳали юлдуз эмас, лекин юлдузга айланишига шубҳа йўқ. Африка кубоги - бу ўзингизни кўрсатиш учун ажойиб турнир. Асосий савол - ҳужумчининг жисмоний ҳолати.

Вилфрид Ндиди

Англия Премьер-лигасининг энг яхши таянч яримҳимоячиларидан бири Вилфрид Ндиди “Лестер” ва Нигерия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. ОАВ хабарларига кўра, унга “Реал” ва “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдирмоқда, бироқ ушбу жамоалар футболчини хариди х учун 50 миллион евродан кўпроқ пул сарфлаши керак бўлади. Ндиди “Лестер”да яхши ўйин намойиш этмоқда. У кўп гол урмайди, бироқ жамоада катта ролни бажаради.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:50, 04.01.2022.
Ўқилди: 6149 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.