Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Испания Кубогининг 1/16 финал доирасида «Алькояно» жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу бутунлай бошқача ўйин бўлади, чунки бу битта ўйиндан иборат бўлади ва биз сафарда ўйнаймиз. Испания Кубоги – биз учун муҳим мусобақа. Мақсадими – турнирда ғолиб чиқиш. Бу ўйинда биз ғалаба қозонишимиз керак.
Биз фақат таркиб ёки маҳорат борасида эмас, амалда ҳам кучли бўлишимиз керак. Бизга шунингдек, концентрация, якка курашларда устунлик ва майдонда совуққонлик керак. Биз майдонда шуларни намойиш қилишимиз керак.
Мен жамоамга жуда қаттиқ ишонаман, улар бу ўйинга жиддий тайёрланишди. Биз бу ўйинга жиддий қараймиз. Агар турнирда ғолиб чиқмоқчи бўлсак, ҳар бир ўйинга жиддий қарашимиз керак.
Рақибимизни ҳурмат қилишимиз ва улар бизга қандай муаммоларни келтириб чиқаришлари мумкинлигини билишимиз керак. Мен кучли таркибни майдонга тушираман, лекин таркибда бироз ўзгариш бўлади.
Бензема, Менди ва Модричлар каби "Хетафе"га қарши ўйиндан кейин қийинчиликларга дуч келган футболчилар бор», – деди Анчелотти.