2015 йилда адидас Лео Мессидан дунёнинг энг истиқболли ўн нафар футболчисини танлашни сўради. Бу йигитлар ҳозир қаерда ўйнашаётганини ва аргентиналик футболчининг башорати қанчалик тўғри эканини текшириш вақти келди.
Аккурсио Бентивеня, 25 ёш
2015 йилда у "Палермо"да ўйнаётганида келажаги порлоқ футболчи сифатида қаралган эди. Аммо якунда у жамоа учун бор-йўғи 7 та ўйин ўтказди, кейин эса ижарага саёҳатга чиқди. У умидларни оқлаганича ёъқ, у ҳозирда C Серияда “Юве Стабия” жамоасида ҳужумчи сифатида ўйнамоқда. Бизнингча у умуман бошқа “Юве”да ўйнашни орзу қилган.
Жереми Бога, 25 ёшда
"Челси" аъзоси ва спорт сайтларидаги энг кулгили сарлавҳаларнинг бош қаҳрамони. У Лондонда қолмади, лекин "Сассуоло"да ўзини аъло даражада кўрсатди ва ҳозир "Аталанта"га ўтмоқда. Гасперини уни супер юлдузга айлантиришига ишонамиз.
Максвелл Корне, 25 ёш
Башоратдан сўнг у "Лион"нинг асосий ўйинчисига айланди, у ерда олти йил ўйнади ва кейин Кот-дъИвуар терма жамоасига чақирилди. (гарчи у Францияда ёшлар жамоасида ўйнаган бўлса ҳам). У ўтган ёзда "Бёрнли"га 15 миллион евро эвазига келди.
Кенеди, 25 ёшда
2015 йилдан бери у "Челси"га тегишли, ҳатто жамоада бироз ўйнаган (ва 2016/17 йилги мавсумда Премер-лигада ғолиб чиққан), лекин асосан ижара асосида юрадиган футболчи ҳозир ватани Бразилияда "Фламенго" шарафини ҳимоя қилмоқда.
Рони Лопеш, 26 ёш
Португалиялик ярим ҳимоячи ҳам Кенедига ўхшаб ҳеч қаерда ўз ўрнини топа олмади. У кўплаб клубларда ўйнади, ҳозирда "Севиля"га тегишли футболчи "Олимпиакос"да ўйнамоқда. 2018 йилда у Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун Португалия терма жамоасининг кенгайтирилган рўйхатига киритилди, аммо якунда у турнирга олиб кетилмади.
Алексей Миранчук, 26 ёш
Бу ерда ҳамма нарса маълум. 2020 йилда у ўзини Европада синаб кўришга қарор қилган Миранчук ва “Аталанта”га йўл олди ва энди у Генуяга кўчиб ўтишга тайёрланаётганга ўхшайди.
Кайри Шелтон, 28 ёш
Ҳужумчи МЛСда “Ню-Йорк Сити” учун ёрқин ўйинлар кўрсатди, Европага қилган саёҳати муваффақияциз чиқди ва АҚШга қайтди. 28 ёшида у янги даражага чиқиши даргумон, шунинг учун бу ерда Месси аниқ тахмин қилмади.
Жеймс Уилсон, 26 ёш
“Манчестер Юнайтед” мухлислари унинг 2014 йилги дебютидаги дублини албатта эслаб қолишган. Уилсон узоқ вақтдан бери клубнинг умиди ҳисобланарди, аммо афсуски, у юқори савияда ўйнай олмади. Ҳозир у қуйи лигадаги "Порт-Вейл"да ўйнамоқда.
Тимо Вернер, 25 ёш
Лео рўйхатидаги энг юлдуз футболчи. У асосий ўйинчи сифатида "Челси"га Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишига ёрдам берди, аммо унинг инглиз клубидаги фаолияти нотекис кечмоқда.
Гяси Зардес, 30 ёш
У МЛСнинг маҳаллий юлдузига айланди ва АҚШ терма жамоасига йўл олди, аммо уни мамлакат ташқарисида жуда кам одам танийди. Албатта, бу муваффақияцизлик эмас, лекин Месси ундан кўпрогини кутгани аниқ.
Руслан Максимов тайёрлади.