“Барселона” ўз ҳимоячиси Самуэль Умтити учун янги клуб излашда давом этмоқда. Каталония раҳбариятининг сабри тугаяпти, чунки футболчи 5 та таклифни рад этган, деб хабар бермоқда испан матбуоти.
Футболчи Чемпионлар лигасида ўйнайдиган жамоага ўтмоқчи. “Кўк-анорранглилар” Умтитидан қутулишлари керак, чунки у энг юқори маошлардан бирига эга. Агар, футболчи жамоадан кетмаса каталонияликлар янги харидларини рўйхатдан ўтказа олмайди.
Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Самуэль “Барселона” сафида атиги битта ўйинда майдонга тушди.