Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Реал» дарвозасига урилган гол қиймати

Баҳо:
+ | -

Transfermarkt портали барча миллий чемпионатлар футболчиларининг трансфер баҳосини янгилаб чиқди. Жум­ладан, Молдова элит дивизионида ўйнаган|ўйнаётганларга янги сумма қўйилди. Рейтингга қараб, Молдова тарихида илк марта ЕЧЛ гуруҳ босқичида ўйнаган «Шериф» вакилларининг трансфер ҳуқуқи баҳоси кескин кўтарилганини кўриш  мумкин. Зеро, Тирасполь жамоаси «Сантьяго Бернабеу»да «Реал»ни енгиб, катта шов-шув кўтарди. Қолаверса, «Шахтёр» (Донецк)дан 2та учрашувда 4 очко тортиб олди. Хуллас, ЧЛ гуруҳ босқичини 7 очко билан якунлаган Молдова вакили халқаро майдондаги юришини ЕЛда давом эттириш ҳуқуқини нақд қилди.

Айни пайт «Шериф» таркибидаги футболчиларнинг умумий трансфер суммаси 24,58 миллион еврони ташкил этмоқда. Transfermarkt порталида баҳоси кескин ошган футболчилар орасида Адама Траоре етакчи - унинг трансфер суммаси 200 мингдан 3 миллион еврога кўтарилди. «Сантьяго Бернабеу»да гол урган ҳамюртимиз Жасур Яхшибоевнинг трансфер баҳосига эса 200 минг қўшилди ва 700 минг еврога етди. Маълумот учун, Яхшибоев учун бу борада энг юқори кўрсаткич ўтган йилнинг декабрида қайд этилганди - 750 минг евро. Бинобарин, Жасур Беларусь чемпионатида ўта самарали ўйнаб, тўпурарлар пойгасида 2-ўринни эгаллаган ва чемпионатнинг энг фойдали футболчиси сифатида эътироф этилганди. Асосийси, Яхшибоев «Шахтёр» (Солигорск) сафида Беларусь чемпиони бўлганди.

Ҳамюртимиз шундан кейин Польша чемпиони «Легия» сафига қўшилди, бироқ жароҳат ортидан захирада ўтириб қолди. Оқибатда унинг трансфер баҳоси 500 минг еврога тушди. Мана, «Шериф»даги ўйинлари ўлароқ, трансфер суммаси яна кўтарилди. Аслида унинг баҳоси 700 минг евродан анча юқори бўлиши ҳеч гап эмасди. Бироқ Яхшибоевга айнан «Реал» майдонида орттирилган жароҳат яна панд берди. Ҳар ҳолда, ҳамюртимиз шундан сўнг ЧЛда ҳам, Молдова чемпионатида ҳам аксарият учрашувни ўтказиб юборди. Статистика бўйича айтсак, легио­неримиз Молдова чемпионатининг атиги 6та ўйинида қатнашиб, жами 292 дақиқа ҳаракатланди. Шунга қарамай, 1та гол уришдан ташқари, яна 3тасига ассистентлик қилди. Молдова кубогида эса Жасур бор-йўғи 28 дақиқа ўйнади. ЧЛни алоҳида олсак, у гуруҳ босқичидаги 6та ўйиндан 3тасида кўриниш берди - жами 206 дақиқа. «Реал» стадионида Тибо Куртуа дарвозасига урилган гол ҳамюртимиз учун ягона бўлиб қолди. Демак, «Легия»дан «Шериф»га ижара келишуви асосида ўтган Яхшибоев Тирасполь клубининг 10та ўйинида 516 дақиқа ўйнаб, 2та гол ва 3та самарали узатма қайд этди.

Яхшибоев шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоаси бошқарувини қўлга олган Сречко Катанец назарига ҳам тушди. Бироқ ҳужумкор футболчи айнан жароҳат туфайли ўқув-машғулотлар йиғинида тўлиқ қатнашолмади, халқаро ўртоқлик ўйинларидан ҳам четда қолди. Ҳозирча унинг ҳисобида мамлакатимиз бош жамоаси сафида ўтказилган 3та ўйин бор, холос.

Жасур Яхшибоев энди 24 ёшга тўлганига қарамай, бир қатор лигалар ва жамоаларда ўйнашга улгурди. Хусусан, «Пахтакор», АГМК, «Энергетик-БГУ», «Шахтёр» Сл., «Легия», «Легия-2», «Шериф» клублари сафида жами 103та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 23та гол ва 13та самарали узатма ёздириб қўйди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:30, 05.01.2022.
Ўқилди: 6088 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6467]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3036]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3010]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2127]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1965]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1897]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1769]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1583]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1551]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1536]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик