«Аталанта» ҳужумчиси Дуван Сапата А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилганидан сўнг мухлисларга миннатдорчилик билдирди.
Тўпурар агар футболчи бўлмаганида ҳаёти қандай кечиши мумкинлигини айтди.
«Ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш албатта ёқимли. Мухлисларга раҳмат, учинчи бор ушбу совринни қўлга киритганимдан фахрланаман.
Албатта, бу кўп жиҳатдан жамоадошларим билан боғлиқ. Улар ҳам бу эътирофга лойиқлар. Умид қиламанки, жамоа учун гол уришда давом этаман, ўсаман ва яна муваффақиятга эришаман. Энг муҳими, барчамиз олдимизга қўйган мақсадлардан тўхтаб қолмаслик. Умид қиламизки, натижалар ижобий бўлади.
Ўзимдан қониқиш ҳосил қилмайман. Умид қиламанки, бунданда кучлироқ бўла оламан. Агар футболчи бўлмаганимда, барибир спортчи бўлиб қолардим: бейсбол ва америка футболи ўйнаганман», — дейди Сапата клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.