Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Элдор Шомуродовнинг нархи арзонлашди

Баҳо:
+ | -

Transfermarkt портали Италия «А» сериясида тўп сураётган футболчилар трансфер баҳосини ҳам янгилаб чиқди. Италия чемпионати вакиллари орасида нархи кескин кўтарилганлар футболчилар рўйхатида «Фиорентина» етакчиси Душан Влахович етакчи.

Сербиялик ҳужумчининг трансфер қийматига 20 миллион евро қўшилди (ҳозирги сумма - 70 миллион евро). «А» сериянинг трансфер баҳоси бўйича энг кўп йўқотган футболчиларига келсак, «Наполи» ҳужумчиси Лоренцо Инсенье -13 миллион евро (ҳозирги сумма - 35 миллион евро) билан 1-ўринда.

Аввалги рейтингда энг қимматлашган футболчилар қаторига кирган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов (трансфер суммаси 7 миллиондан 14 миллион еврога кўтарилганди) бу сафар нархи арзонлашганлар рўйхатида қайд этилди. У баҳо бўйича 2 «лимон» йўқотди. Айни пайт «Рома»даги легионеримизнинг трансфер суммаси 12 миллион еврога тенг.

Умуман олганда, transfermarkt портали МДҲ ҳудудидан чиққан футболчиларнинг трансферидаги ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратди. Чунончи, Элдордан ташқари, арманистонлик Генрих Мхитарян («Рома»), россиялик Алексей Миранчук («Аталанта»), украиналик Виктор Коваленко («Специя») ва россиялик Александр Кокорин («Фиорентина») ҳам трансфер нархи бўйича пасайишди. Фақат «Аталанта»нинг 14та ўйинида 4та гол урган украиналик Руслан Малиновскийнинг баҳоси ўзгармади - 30 миллион евро.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 21:15, 05.01.2022.
Ўқилди: 9137 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.