Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

“Реал” Мбаппе ва Холандни сотиб олмоқчи?! Бу футболчилар Бензема ва Винисиус билан бирга ўйнай оладими?

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда Мадриднинг “Реал” клуби ОАВ эътиборида бўлиб турибди. Чунки, “қаймоқранглилар” катта трансферларга тайёрламоқда.

“Реал Мадрид”нинг барча мухлисларининг ҳаёли ва онгида фақат иккита ном пайдо бўлади: Мбаппе ва Холанд.

Бу икки юлдуз билан шартнома имзоланиши жаҳон футболи учун зарба бўлади. Сабаби, бундай савиядаги футболчиларга эга клуб билан тўқнашиш ҳеч қайси жамоани хурсанд қилмаса керак, чамамизда. Аммо, Эрлинг ва Килиан билан имзоланган шартнома “қироллик клуби”да бир қанча муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Аниқроғи, Карло Анчелотти бу икки футболчини майдонда қандай схемада жойлаштиришни аниқлаши талаб қилинади. Шу билан бирга жорий мавсумда ажойиб ўйин намойиш қилиб, мухлисларини хурсанд қилаётган Карим Бензема ва Винисиус Жуниорни ҳам унутмаслик керак.

Агар, “Реал” бу икки юлдузни сотиб оладиган бўлса, Папа Карло қандай тактик схемани танлайди?! Қуйида биз сизлар билан шу ҳақида бироз фикр алмашишга ва эҳтимолий тактик кўринишлар билан бўлишишга қарор қилдик.

Мбаппе ва Холанд билан “Реал Мадрид”нинг бошланғич таркиблари:

4-3-3

Ушбу схема тўртта ҳужумчи остида ишламайди. Бу эса жамоани бироз беқарорлаштиради.Аммо, бу схемада Бензема асосий таркибда бўлмайди.

 

4-4-2

Тўртта тажовузкор футболчини биргаликда кўриш учун 4-4-2 схемада ўйнаш энг жозибали усул бўлмаса-да, кам сонлилардан биридир.

Бу кўринишда яримҳимоячиларнинг бир қисми асосий таркибдан четда қолиши керак (масалан, Каземиро), Мбаппе ва Винисиус яримҳимояга ёрдам беришлари учун бироз орқароқда ўйнаши талаб этилади. Ҳимояда тўртта футболчи ҳаракат қилади. Аммо, таянч зонасида Каземиронинг йўқлиги, марказий ҳимоя қисмини бироз заифлаштириши мумкин.  

 

4-2-3-1

Бу схема 4-4-2 га жуда ўхшайди, лекин аниқроқ қарайдиган бўлсак, бу икки кўриниш катта фарқ қилади. Чунки, бу вазиятда Карим Бензема марказий ҳужум чизиғидаги Холанднинг ортида ҳаракат қилади.

Бу ҳимоявий кўринишдаги тактик схемада Каземиро, Феде Вальверде ёки Камавинга каби яримҳимоячиларни ўйнашга имкон бермайади, шунингдек, қанот ҳимоячилари (Карвахал ва Менди) майдонда кўпроқ жойда ҳаракат қилишига имкон беради.

 

3-5-2

Ҳимояда учта, яримҳимояда учта ва ҳужумда тўртта футболчи ҳаракат қилади. Бу схема эса Мадрид клубига кўпроқ ҳужум қилиш имконини беради. Тўп тезда рақиб жарима майдончасига етказилади ва ҳужумчилар имкон қадар рақиб дарвозасини ишғол қилишга ҳаракат қилади.

Марказий ҳужум позициясида Бензема (чап) ва Холанд (ўнг) ҳаракат қилади. Винисиус кўпроқ чап қанотдан ҳужумларни ривожлантиришга ҳаракат қилса, Мбаппе эса ўнг томонда Эрлинг билан бирга ўйнаш имкониятига эга бўлади.

Яримҳимоя чизиғи деярли ўзгаришсиз — Кроос, Модрич, Каземиро. Ҳимояда эса Милитао, Алаба ва Мендидан трио ҳаракат қилиши мумкин.

 

HALA MADRID! VAMOS REAL!!! 

 

“Мadridistanews.com” сайтидан Жамшиджон Маҳмудов таржимаси

 

Манба: madridistanews.com
Киритилди: 21:44, 05.01.2022.
Ўқилди: 3783 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.