“Удинезе” матбуот хизмати бутун жамоа карантинга тушишга мажбур бўлганини маълум қилди.
Касалланганлар сони тўққиз кишига кўпайганидан кейин қарор қабул қилинди. Карантин 5 январдан 9 январгача давом этади.
Клуб тегишли равишда 6 ва 9 январь кунлари бўлиб ўтиши керак бўлган "Фиорентина" ва "Аталанта"га қарши ўйинларни бошқа муддатга кўчириш сўровини юборди.