Пьер-Эмерик Обамеянг ва Дарвин Нуньес билан ўтказилган музокара муваффақиятсиз якунланганидан сўнг “Ньюкасл” раҳбарияти жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун арзонроқ вариантларни кўриб чиқишга қарор қилди.
“Foot Mercato” нашри хабарига кўра, “қарғалар” “Лион” ҳужумчиси Мусса Дембелега қизиқиш билдирмоқда. Ўтган йили “Атлетико” ижара муддатини узайтиришдан бош тортганидан сўнг, франциялик футболчи узоқ вақтдан бери клубини ўзгартиришга уриниб келмоқда.
Қолаверса, мавсум якунида Дембеленинг шартномаси ҳам тугайди. Футболчи жорий Лига 1да 11 ўйинда 4 та гол урган 25 ёшли ҳужумчининг бозор қиймати 17 миллион еврога тенг.