Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Қўқон-1912": Машғулотларга легионер футболчи қўшилди

Баҳо:
+ | -

“Қўқон-1912” жамоасининг Қўқон шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда.

Кеча футболчилар икки маҳал машғулот ўтказишди. Эрталабки машғулотлар тренажёр залида бўлиб ўтган бўлса, куннинг икки ярмида жамоа вакиллари “Аҳмадхон спорт мажмуаси”нинг суъний қопламали майдонида шуғулланишди.

Кечаги машғулотларга таркибга янги қўшилган Қувондиқ Рўзиев ҳамда ёш иқтидорли футболчи Муроджон Комиловлар қўшилишди. Шунингдек асосий таркиб футболчилари Ойбек Рустамов ва Мўмимнжон Мелиевлар ҳам жамоа ихтиёрига етиб келишган. Жамоанинг Сербиялик футболчиси Иван Йосович Тошкентдаги йиғинга етиб келиши кўзда тутилган.
Жамоа таркибида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтишмоқда.
Шулардан бири сифатида Украиналик легионер футболчи ҳам кўрикдан ўтмоқда. Асли келиб чиқиши Доғистонлик бўлган Мамашев Магомед Юсуфович , 2002 йилда туғилган бўлиб Киев БЎСМ тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда Мамашев Украина 1-лигаси вакили бўлган Тернополь шаҳрининг “Нива” жамоасида тўп сурган. Мамашев қанот “вингер”и ҳисобланади. У майдонда ҳар икки қанотда ҳам ўйнай олади. Украиналик ёш футболчи мураббийлар кўригида бўлиб турибди.
Умуман кечаги машғулотларда 25 нафар футболчилар иштирок этишди.

Киритилди: 10:14, 06.01.2022.
Ўқилди: 1432 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7850]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4506]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3444]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3420]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3035]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2491]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1773]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1713]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1695]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1643]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик