«Барселона» бош мураббийи Хави Испания чемпионати навбатдаги тури доирасидаги «Гранада»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Муваффақиятли натижа ҳар доим мураббийнинг ижобий томонига қўшилади. «Линарес» устидан қозонилган ғалаба руҳиятимизни кўтарди.
«Барса» дуранг ёки мағлубиятга ҳақли эмас. Афсуски, бу содир бўлади, лекин биз буни олдини олиш учун ҳамма нарсани қилишга тайёрмиз.
«Гранада» бизга қийинчилик туғдириши мумкин. Ғалаба қозониш ҳар доим ҳам қийин бўлган. Бўлажак ўйинда ғалаба қозониш, очколардан ташқари, кайфиятни янада оширади ва руҳиятни кўтаради.
Ўйлашимча, мағлубиятларга қарамай, биз «Севилья» ва «Бетис»дан яхшироқ ўйнадик.
Шу боис «Реал»га қарши ҳам шундай ўйнашга ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, биз уларга қарши туриб бера оламиз ва Испания Суперкубоги финалига чиқа оламиз», - дейди Хави.