«ПСЖ» январда ҳимоячи Левен Курзавадан қутулишни мақсад қилган. Париж клуби футболчи хизматини Англиянинг «Уотфорд» клубига таклиф қилди. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар бермоқда.
Футболчи ва парижликлар клуби ўртасидаги шартнома 2024 йилнинг июнида якунига этади. Трансфермаркт 29 ёшли франциялик футболчини 9 миллион еврога баҳоламоқда.
Бу мавсумда Курзава Франция кубогида атиги 9 дақиқа ўйнади.