"Ньюкасл" ҳужумчиси Каллум Уилсон болдиридаги жароҳат туфайли саккиз ҳафтани ўтказиб юборади, дея хабар беради клуб Twitter саҳифаси.
29 ёшли англиялик футболчи 27 декабрь куни "Манчестер Юнайтед"га қарши (1:1) ўйинда жароҳат олган эди.
Аввалроқ, Уилсон жароҳати туфайли "Ньюкасл" "Зенит"дан Сердар Азмунни сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Жорий мавсумда Уилсон Премьер-лигада 15 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урган.