"Барселона" ўз Twitter саҳифасида Испания чемпионати 20-туридан ўрин олган "Гранада"га (1:1) қарши ўйинда захирага олинган Эрик Гарсиянинг жароҳати ҳақида маълумот эълон қилди.
“Эрик Гарсиянинг ўнг сон пайида оғриқ бор. Эртага футболчи жароҳатнинг аниқ тафсилотларини аниқлаш учун қўшимча тестлардан ўтади", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, 20 ёшли испаниялик футболчи "Гранада"га қарши баҳсни асосий таркибда бошлаган ва 54-дақиқада захирага олинганди.
Гарсия жорий мавсум “Барселона” сафида 19 та ўйин ўтказиб, 2 та қизил карточка олган.