9 январь куни футбол бўйича Африка кубоги баҳсларига старт берилади. 2021 йил якунида бўлиб ўтиши керак бўлган турнир бир неча бор турли сабабларга кўра қолдирилгач мана энди Камерун - Буркина-Фасо ўйини билан бошланади.
Ушбу мусобақанинг амалдаги ғолиби Жазоир терма жамоаси ҳисобланади. Риёд Маҳрез юртдошлари бу галги турнирда ҳам асосий фаворитлар қаторида турибди. Умуман мутахассислар фикрича, бу сафар Сенегал терма жамоасининг чемпионлик учун имкониятлари юқори. Яна Миср, Камерун, Кот-д'Ивуар, Марокаш ва Нигерия сингари жамоалар ҳам фаворитлар қаторида мавжуд.
Гуруҳлар.
"А": Буркина-Фасо, Камерун, Кабо-Верде, Эфиопия.
"В": Гвинея, Зимбабве, Малави, Сенегал.
"С": Габон, Гана, Камор ороллари, Марокаш,
"D": Гвинея-Бисау, Миср, Нигерия, Судан.
"E": Жазоир, Кот-д'Ивуар, Сьерра-Леоне, Экваториаль Гвинея.
"F": Гамбия, Мавритания, Мали, Тунис
Форматга кўра, ўз гуруҳларида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалардан ташқари учинчи ўринни олганлардан энг яхши кўрсаткич қайд этган 4 жамоа плей-офф иштирокчиси бўлади.
Юлдузлар
СЕНЕГАЛ: Эдуард Менди (Челси), Калиду Кулибали (Наполи), Абду Диалло (ПСЖ), Буна Сарр (Бавария), Садио Мане (Ливерпуль)
МИСР: Муҳаммад Салоҳ (Ливерпуль), Муҳаммад эл-Нени (Арсенал)
МАРОКАШ: Ашраф Ҳакимий (ПСЖ), Яссин Буну, Мунир эл-Ҳададий ва Юсуф эн-Несерий (Севилья)
ГАНА: Томас Парти (Арсенал)
ГВИНЕЯ: Наби Кейта (Ливерпуль)
ГАБОН: Пьер Эмерик Обамеянг (Арсенал)
НИГЕРИЯ: Калечи Ихианачо (Лестер), Виктор Осимхен (Наполи)
КОТ-Д'ИВУАР: Серж Орье (Вильярреал), Эрик Байи (МЮ), Франк Кессье (Милан), Николя Пепе (Арсенал), Себастьян Аллер (Аякс)
КАМЕРУН: Эрик Шупо Мотинг (Бавария)
23 январь кунидан бошлаб плей-офф ўйинлари бошланади. Финал 6 февраль санасига мўлжалланган.
Турнир кўплаб янги номларни тақдим этиши ҳам кутилмоқда. Кузатиб билиб оламиз.
Ориф Толипов.