Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Жанашия: "Локо"да сафар ўйинларига бир-икки яшик пиво олиб борардик"

Баҳо:
+ | -

Кўп футболчилар ва мураббийлар фаолиятларидаги қизиқ воқеаларни бир неча йил ўтгандан кейин сўзлаб беришади. Грузия терма жамоаси ва "Локомотив" (Москва) клуби собиқ ҳужумиси Заза Жанашияни эсласангиз керак. У Россиянинг "Футбол" ҳафтаномаси учун "Локомотив"да кечган вақтлари ва клубга қандай келиб қолгани тўғрисида қизиқ воқеларни гапириб берди. Интервью қизиқ бўлганлиги ва унда ибратли гаплар гапирилганлиги учун сизларга илиндик.

- Мен ўйнаган  "Самтредия" клуби Москвада йиғин ўтказди. Бир ой давомида Новогорскдаги "Динамо" базасида яшадик. "Оқ-ҳаворанглилар", "Торпедо" ва "Локомотив" клублари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказдик. Учала ўйинни ҳам ютдик. "Темирйўлчилар"ни 3:1 га ютдик ва мен икки гол урдим. Биттасини "чалқанча" усулда. Сёминга менинг ўйиним ёқиб қолди, бунинг устига мураббийимиз Муртаз Хурцилава билан улар дўст эдилар. Мен бехебар мураббийлар ўзаро ҳал қилишибди. Кейин "Локомотив"га ўтишимга тўғри келди.
- Тўғри келди?
- Ҳа, албатта. У пайтда менинг паспортим йўқ эди. Грузияда бу керак нарса эмас эди. Учиб келганимизда самолетдан тушмадим. Бортга уч ё тўрт киши чиқишиб: "Биз ФСБданмиз. Бу бизнинг одам" дейишди ва мени олиб тушиб кетишди. Кеймн келишув амалга ошди ва ортга ҳам шу йўсинда қайтдим.

- 90-йиллардаги "Локомотив" ҳақида қизиқ гап-сўзлар юради, масалан, Юрий Семин жамоага пиво сотиб олиб берар экан. Шу тўғрими?

- У пайтлар "Локо" энг аҳил жамоа эди, бошқа бундай жамоа йўқ эди. Бунинг сабачиси бош мураббий эди. У жамоада шундай атмосфера яратганди. Ҳатто ютқазган вақтимизда ҳам тушкунликка берилмаслик учун базада хотинларимиз билан йиғилиб, "қўй сўярдик". Сафар ўйинларига бир-икки яшик пиво олволардик, ҳар биримизга биттадан шиша тўғр келарди. Мен у жамоада энг ёши эдим. Игорь Чугайнов, Хасан Биджиев каби тажрибали ўйинчиларга яқинроқ юришга ҳаракат қилардим. Уларнинг хонасига кирар эдим, кофе ичардик, ҳаёт тўғрисида гаплашарик. Улар менга нималарнидир ўргатишди, мен ҳам уларга... грузинчани ўргатардим(кулади).

- 2001 йилда ўз хоҳишингиз билан "Локомотив"ни тарк этдингиз. Жароҳатлар сабаблими?

- Менинг иккала товоним ҳам синган эди. Нега ўзимни қийнашим ва жамоани алдашим керак? Албатта, мен янги шартнома имзолаб, заҳира ўриндиғида ўтиришим ва пул, айнан пул олишим мумкин эди. Бу менга керакмас эди. "Локомотив" бўлган биринчи кунимдан то сўнгги кунимгача бирор марта клуб президентига келиб маошимни оширишини сўрамаганман ва қандайдир шартлар қўймаганман. Мен футбол ўйнар эдим ва молиявий томонлар хаёлимга келмасди.

Манба: football.kulichki.net
Киритилди: 10:52, 26.03.2012.
Ўқилди: 8588 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.