Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Вадим Абрамов: «Бизни Лондонга учадиган самолёт бортидан тушириб юборишди»

Баҳо:
+2 | -

27 март куни Тошкент вақти билан 18:00да Ўзбекистон ва Сурия олимпия терма жамоалари Лондон-2012 олимпиядаси плей-офф босқичи доирасида майдонга тушишади. 26 март куни эса ҳар икки мамлакат бош мураббийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унга биринчи бўлиб ташриф буюрган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

«Ўйлашимча, Сурия ҳали ўз ўйинини кўрсатгани йўқ. Чунки у ҳақиқатдан ҳам яхши жамоа. Кечаги ўйинда Сурия тўлиқ иккинчи таймда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилгани учун, у ҳақда бирор нарса дейишим қийин. Энди сурияликларнинг йўқотадиган нарсаси йўқ. Шу сабабли рақибимиз эртага яхшироқ ўйнаши аниқ. Биз ҳам эртага ўз ўйинимизни намойиш қилиб, турнирдаги дастлабки очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз».

Абрамовнинг фикрига кўра Уммонга қарши ўйинда қизил карточка олиб майдонни тарк этган футболчи Умар Ал-Суманинг йўқ экани жамоа ўйинига таъсир кўрсатмайди:

«Футболчилар дисквалификация сабаб тез-тез ўйин қўйиб юборишади ва бу нормал холат. Уммонга қарши ўйинда қизил карточка олган футболчи бизга қарши ҳаракат қила олмайди. Лекин биз ҳам эртага жамоа сардоримизнинг хизматидан фойдалана олмаймиз (Фозил Мусаев). У сариқ карточкалари сони сабаб эртага бизга ёрдам бера олмайди. Баъзида 5-6 нафар асосий таркиб футболчиларисиз ўйнашга ҳам тўғри келади. Хаттоки шу ҳолатда ҳам ғалаба қозониш мумкин. Суриялик Умар Ал-Сума эса Месси ёки Марадона эмас».

«Мен Уммон ва Сурия терма жамоалари омадсизлик туфайли плей-оффга қолиб кетишди деб айтмаган бўлардим. Улар руҳий томондан Вьетнамга келишга тайёр эдилар. Биз эса сўнгги дақиқаларга қадар Лондонга учадиган самолёт бортида эдик. Охир-оқибат бизни рейсдан мосуво қилишди. Шу сабабли ҳам Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳозир бу ерда. Ва бизда олимпиядага бориш имконияти етарли».

 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:16, 26.03.2012.
Ўқилди: 10435 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик