Италия чемпионати 21-туридан ўрин олган марказий "Рома" – "Ювентус" учрашуви якунланди. "Олимпико" стадиони мезбонлик қилган ўйинда туринликлар 4:3 ҳисобида иродали ғалабага эришди.
Даставвал, Абрахам ўйиннинг 7-дақиқасида ҳисобни очди. Бу голга Дибала тезкорлик билан жавоб қайтарди.
Иккинчи бўлим бошида Мхитарян ва Пеллегрини киритган голлар эвазига "бўрилар" ҳисобда ишончли кўринишда олдинга чиқиб олган эди. Аммо ўйин якунида қандайдир 7 дақиқа ичида "кекса синьора" 3 бор гол уриб, Римдан ғалаба билан қайтадиган бўлди.
Шунингдек, ўйиннинг иккинчи бўлимнинг 81-дақиқсида ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнаган Де Лигт иккинчи сариқ карточкани олиб майдондан четлатилди. Пенальтидан "Рома" сардори Лоренцо Пеллегрини унумли фойдалана олмади.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 71-дақиқада Афена-Гьян ўрнига майдонга туширилди.
Италия чемпионати, 21-тур
"Рома" – "Ювентус" – 3:4
Голлар: Абрахам, 11 (1:0). Дибала, 18 (1:1). Мхитарян, 48 (2:1). Пеллегрини, 53 (3:1). Локателли, 70 (3:2). Кулушевски, 72 (3:3). Де Шильо, 77 (3:4)
Фойдаланилмаган пенальти: Пеллегрини, 83
Рома: Руй Патрисиу, Смоллинг, Кристанте, Роджер Ибаньес, Винья, Мхитарян, Верету (Перес, 78), Пеллегрини (Майораль, 87), Мэйтланд-Найлс, Абрахам, Афена-Гьян (Шомуродов, 71)
Ювентус: Щенсны, Де Шильо, Ругани, де Лигт, Куадрадо, Локателли, Бентанкур (Артур, 64), Маккенни, Кьеза (Кулушевски, 32), Кин (Мората, 64), Дибала (Кьеллини, 82)
Огоҳлантиришлар: Верету 50, Роджер Ибаньес 51, Кристанте 76 - Куадрадо 45, де Лигт 52, Локателли 65
Четлатиш: де Лигт 81