Кириш Регистрация

АПЛ клуби собиқ бош мураббийи фаолиятини қаерда давом эттириши маълум

Баҳо:
+ | -

«Норвич» собиқ бош мураббийи Даниэль Фарке «Краснодар»ни бошқариши мумкин.

«Буқалар» айни дам 45 ёшли германиялик мураббий билан шартнома шартларини муҳокама қилмоқда, музокаралар юқори босқичда, деб хабар бермоқда рус манбалари.

Айни дамда Фарке «Краснодар» учун асосий номзод бўлиб турибди.

Мураббий инглиз клубида тахминан тўрт йил ишлагандан сўнг ўтган йилнинг ноябрь ойида «Норвич»ни тарк этган эди. Бунгача у Дортмунднинг «Боруссия» клуби иккинчи жамоасини бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, «Краснодар» бош мураббийлиги пости 5 январь куни содир бўлган Виктор Гончаренконинг истеъфосидан сўнг бўшаб қолди. РПЛнинг 18-туридан сўнг клуб 29 очко билан турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Киритилди: 13:02, 10.01.2022.
Ўқилди: 1743 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик