Италиялик журналист Ромео Агрести твиттерда «Ювентус» президенти Андреа Аньеллида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда.
Президентнинг соғлиғи ҳақида ҳозирча батафсил маълумот йўқ. Яқин келажакда у ўзини изоляция қилиш керак.
Шу тариқа, Аньелли 12 январь куни Миланда бўлиб ўтадиган «Интер»га қарши Италия Суперкубоги учрашувига аниқ кела олмайди.