"Ювентус" вингери Деян Кулусевскини бошқа жамоага қўйиб юбормайди. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.
"Ювентус" Кулусевскини трансфер қилиш бўйича барча таклифларни рад этади. Олдинроқ Деян "бянконери"лар сафини тарк этиши кутилганди, бироқ вазиятга Федерико Кьезанинг жароҳати таъсир қилди.
Эслатиб ўтамиз, Кьеза “Рома” билан драматик ўйинда (4:3) жиддий жароҳат олганди. Федерико камида 6 ой майдонга туша олмади.