Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

«Бунёдкор» ҳам очко йўқотди

Баҳо:
+1 | -

Зарафшондаги "Прогресс" стадионида бўлиб ўтган "Қизилқум" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги баҳс кутилмаган натижани келтириб чиқарди. Биринчи турда жуда катта қийинчилик билан ғалаба қозонган тошкентликлар энди Зарафшонда сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой беришди.

Учрашувнинг ва дастлабки дақиқалариданоқ меҳмонлар олдинга ташланишди. Карпенко, Мурзоев ва Солиевлар томонидан ташкил қилинган ҳужумлар хавфли тус ола бошлади. 8-дақиқада Шавкат Саломов томонидан берилган зарбани Эркин Жабборов эгаллаб олган бўлса, Солиевнинг зарбасин бартараф этди.

11-дақиқага келиб "Бунёдкор" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. Бу вазиятда Карпенко томонидан амалга оширилган стандарт вазиятдан сўнг Козак бош билан зарба берди. Тўп йўл-йўлакай Шерали Жўраевнинг қўлига тегиб ўтди. Вазиятни кузатиб турган ҳакам пеналтьти белгилади. Пенальтини эса Анвар Солиев аниқ амалга ошириб ҳисобни очди.

Шундан кейин рақиб вакиллари ҳам олдинга ташланишди. Санъат Шихов бир вазиятда қулай имкониятга эга бўлиши мумкин эди. Бироқ Артём Филипосян уни тўпсиз қолдирди.

31-дақиқадан энди Азамат Бобожонов дарвозани ишғол қилиши мумкин эди. Бироқ унинг чамаси 20 метрлар узоқликдан берган зарбасини Игнатий Нестеров бартараф этди.

Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмини меҳмонлар бироз ҳотиржам ўтказишди. Асосан тўпни назорат қилишга ҳаракат қилган Қосимов шогирдлари 44-дақиқага келиб жазоланишди. Бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлган мезбонлар ўртадаги фарқни йўққа чиқарди. Ҳўлом Ўрунов тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Бу вазиятда тўпга биринчи бўлиб етиб келган Тимур Кагиров боши билан Игнатий Нестеров қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди. Ушбу гол биринчи бўлимдаги сўнгги хавфли вазият бўлиб қолди ва жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни "Бунёдкор" ҳужумлар билан бошлади. Аввалига Шавкат Саломовнинг ноаниқ кўриниш олганбўлса, Саҳоб Жўраев томонидан берилган зарбани Эркин Жабборов эгаллаб олди. 48-дақиқада эса мезбонлар вакили Темур Васильев Нестеровни синовдан ўтказиб кўрди. Бу вазиятда Нестеров тўпни эгаллаб олди.

51-дақиқада энди Ян Козак ўзининг олий Лигадаги дастлабки голига муаллифлик қилиши мумкин эди. Бироқ унинг зарбаси Умид Боқиевга тегиб йўналишини ўзгартирди. 54-дақиқада "Қизилқум" вакиллари қарши ҳужумдан унумли фойдаланишлари мумкин эди. Азамат Бобожоновнинг алдамчи ҳаракатлари эвазига Андрей Власичев қулай имкониятга чиқарилди. Бироқ Власичевнинг сўнгги зарбаси ноаниқ бўлди.

60-дақиқага келиб мезбонлар навбатдаги қарши ҳужумдан унумли фойдалан олишмади. Санъат Шихов томонидан жарима майдончасига еткавзиб берилган тўпга зарафшонлик ҳужумчилар етиб кела олишмади. Натижада Артём Филпосян уни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Вазият ўзгаравермагач, Миржалол Қосимов майдонда ўзгаришни амалга оширди. Баҳодир Пардаев Анвар Солиев ўрнига майдонга туширилди. Айнан Пардаев 75-дақиқага келиб Пардаев жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Виктор Карпенконинг ўнг қанотдан оширган пасини Баҳодир эгаллаб олди ва яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олди.

Шундан кейин мезбонлар яна олдинга боришди. 84-дақиқага келиб энди Равшан Ҳайдаров ҳам таркибда ўзгариш қилди. Бир йўл икки нафар ўзгариш ўзини оқлади. Айниқса Феруз Бобоқулов. Санъат Шиховнинг ўнг қанотдан оширган тўпи ҳимоячилардан ўтиб, Феруз Бобоқуловга тушди. У эса аниқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди.

Энди "Бунёдкор"нинг гол уриши учун кеч бўлганди. Жамоа ҳарчанд уринишмасин бу сафар ҳисобни ўзгартиришнинг уддасидан чиқа олмади. Натижада иккинчи турга келиб "Бунёдкор" илк йўқотишга дуч келди.

ЎзПФЛ — 2012
2-тур

ҚИЗИЛҚУМ - БУНЁДКОР  2:2 (1:1)
Голлар: Тимур Кагиров (44) Феруз Бобоқулов (88) - Анвар Солиев (11-пеналти), Баҳодир Пардаев (75).

«ҚИЗИЛҚУМ»: 1. Эркин Жабборов, 26. Аваз Агалиев, 28. Рустам Боқиев, 4. Тимур Кагиров, 2. Алишер Саматов, 23. Шерали Жўраев (7.Илья Ильин, 85), 7. Андрей Власичев, 25. Ғулом Ўрунов (3. Иномжон Отабоев, 78), 8. Азамат Бобожонов, 15. Тимур Васильев (10.Феруз Бобоқулов, 84), 30. Санъат Шихов.

«БУНЁДКОР»: 1. Игнатий Нестеров, 4. Хайрулла Каримов, 6. Анвар Ғофуров, 10. Шавкат Саломов (7. Дэвид Карни), 13. Лутфулла Тўраев, 16. Артём Филипосян, 17. Камолиддин Мурзоев, 20. Анваржон Солиев (24. Баҳодир Пардаев, 63), 22. Виктор Карпенко, 23. Саҳоб Жўраев, 33. Ян Козак (28.Руслан Мельзиддинов, 82).

Огоҳлантиришлар: Тимур Васильев (79) - Артём Филипосян (29).

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Илёсов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), И. Ибрагимов (Нукус).
Назоратчи ҳакам: Б. Галеев (Урганч)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:58, 26.03.2012.
Ўқилди: 8095 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.