«Рома» ҳужумчиси Борха Майорал қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин, дея хабар беради журналист Николо Шкира.
Манбага кўра, 24 ёшли испаниялик футболчига «Хетафе» қизиқиш билдирмоқда. Хабар қилинишича, клуб ҳужумчини 2021/22 йилги мавсум якунига қадар ижарага олмоқчи.
Жорий мавсумда Майорал «Рома» таркибида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.