Москванинг «Спартак» клубининг франциялик ҳимоячиси Самуэл Жиго клубини ўзгартириши мумкин, деб хабар бермоқда TransferMarketWeb портали.
Манбанинг хабарига кўра, ҳимоячининг трансферига «Рома» қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ Жигога «Бешиктош», «Марсел», «Галатасарой», «Cент-Этьен» ва «Торино» каби клублар қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг «Спартак» билан шартномаси жорий мавсум охиригача мўлжалланган.