«Нефтчи» ва «Динамо» ўртасида бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ташкил қилинган матбуот анжуманида майдон эгалари бош мураббийи Юрий Саркисян журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Ўйин ҳақида фикрларингиз…
- Ўйинни кўрдинглар осон ўйин бўлмади. Аммо қийинчилик билан бўлсада уч очкога эга бўлдик. Бу учун шогирдларимга раҳмат айтаман. Биз бунга қадар жуда кўп ўйин ўтказдик, гоҳ сафарда, гоҳ уйда. Биринчи турни Ўзбекистонда бўлса-да сафарда ўтказдик. Бугунги ўйинда шогирдларим ишончни оқлашди.
- Кўплаб вазиятлар содир этилди, аммо биттагина гол урилди.
- Футболда шундай. Биринчи вазиятдан фойдалана олмадингми кейингисига ҳаракат қилиш лозим. Шогирдларим кўплаб вазиятлар содир этишди ва охир-оқибат гол ура олишди.
- Ўйинчилар ҳақида нима дея оласиз? Қайси бир футболчини алоҳида кўрсата оласиз?
- Барча ўйинчи бирдек ўйнади. Майдонда битта футболчи эмас, жамоавий ўйин ғалаба қозонди.
- «Динамо» ҳақида нималар дея оласиз?
- Рақибларимиз анча яхши ўйин намойиш этишди. Айниқса, биринчи бўлимда улар хавфли вазиятларни содир этишди. Гол ура олишмаган бўлса-да, уларнинг ўйинлари ҳурматга сазовор.
- Учрашув ҳаками ҳақида…
- Гарчи ишига кўплаб эътирозлар бўлган бўлса-да, у — бош ҳакам, унинг ишини муҳокама қилишни истамайман.