Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

«Гамба Осака» бош мураббийни истеъфога чиқарди

Баҳо:
+ | -

Япониянинг “Гамба Осака” клуби бош мураббийи Хосе Карлос Серрао ва унинг штабини истеъфога чиқарилди. Бунинг сабаби — жамоа ўзи иштирок этган сўнгги 5та ўйинида мағлубиятга учради.

ОЧЛ-2008да ғолибликни қўлга киритган клуб ушбу мавсумда дастлаб ОЧЛ доирасида “Поханг Стилерс”га ўз майдонида, сўнгра “Аделаида Юнайтед”га сафарда мағлуб бўлди. Бу ўйинларда улар ўз дарвозаларидан 5та тўп ўтказиб юбориб, бирорта ҳам гол ура олмадилар. Шунингдек, март ойи бошида бошланган Жей-лига ўйинларининг 3-тур ўйинларидан кейин улар ҳисобида очколар ҳамон ноллигича қолмоқда. “Гамба” дастлаб ўз майдонида “Виссел Кобе”га 2:3 ҳисобида ютқазган бўлса, ундан кейин “Серезо Осака ва “Жубило Ивата”га имкониятни бой берди. Шундан сўнг жамоа раҳбарияти бразилиялик мураббий ва унинг ёрдамчиларини ҳайдашга қарор қилди.

“Жамоамиз Серраонинг ўйин услубига мослаша олмади ва мавсумни кетма-кет 5та мағлубият билан бошлади. Бу клуб тарихидаги энг ёмон натижадир. Шунингдек, “Гамба” намойиш қилаётган ўйин самарали эмас, деган фикрга келдик”, дейди клуб президенти Кикуо Канамори берган расмий баёнотида.

Клуб афсонасига айланган, “Гамба” сафида 280та ўйинда майдонда тушган Масанобу Мацунами жамоанинг янги бош мруаббий этиб тайинланди.

“Клубнинг салбий натижаларидан хабарим бор. Жамоани ғалабаларга олиб келиш учун ишлайман. Ўйинчилар, ходимлар ва мухлислар ғалаба қозонишни исташади ва биз бунга жиддий ҳаракат қиламиз”, дейди Мацунами.

Эслатиб ўтамиз, қуръага кўра “Гамба Осака” Ўзбекистоннинг “Бунёдкор”и билан ОЧЛнинг “Е” гуруҳига тушган ва 3 апрель куни ушбу жамоалар “Expo 70” стадионида тўқнаш келадилар.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 09:36, 27.03.2012.
Ўқилди: 6899 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.