Италия кубоги 1/8 финалидан ўрин олган учрашувда "Наполи" "Фиорентина"га мағлуб бўлмоқда (1:2 - иккинчи экстра).
“Бинафшаранглилар” ҳужумчиси Душан Влахович 41-дақиқада ярим ҳимоячи Риккардо Сапонаранинг узатмасидан фойдаланиб ҳисобни очди.
21 ёшли сербиялик футболчи жорий мавсумда клуб сафида 19 та гол урган: А Серияда 16 та ва Италия Кубогида 3 та гол. А Серияда ўйнаётган футболчилар орасида бу энг яхши натижа ҳисобланади.