Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Душан Влахович - гол машина! Уйдирма ёки ҳақиқат?

Баҳо:
+ | -

XXI асрда туғилганларнинг жаҳон футболи катта саҳнасида турганига ажабланмай қўйдик. Ҳар ҳолда 2022 йил бошланди ва 2000 йилда туғилганлар аллақчон жуда ёш бўлмай қўйишди.

Душан Влахович ҳам янги аср аввалида туғилганлардан бири. Сербиялик ҳужумчи жорий мавсум Италия А серия тўпурари бўлиб турибди - 16 та гол. Декабрда у Криштиану Роналдуга тегишли тақвим йил бўйича А Серияда гол уриш кўрсаткичини такрорлаган эди (33). Бу Италия тарихидаги 3 кўрсаткич. Айтишларича, Душан Роналдудан ўтиб кетолмаганига жуда аччиқланган ва ҳолатни оғир қабул қилган.

Умуман қуйида унинг баъзи ижобий ва салбий жиҳатларини келтирамиз. Якунда ҳар бир ўқувчи ўзи учун хулоса қилиши мумкин - Влахович чиндан барқарор гол машинасими ёки шиширилган пуфак?

Биринчи навбатда унинг жисмоний имкониятларига тўхталиш лозим. Бўйи 190 сантиметр бўлган серб табиийки елкама-елка курашларда рақобатбардош. Одатда бундай кўрсаткичли ҳужумчилар жарима майдони ичида узатма кутиб ўйин ўтказади. Влаховичнинг ишчи ҳудуди эса рақиб дарвозасидан 50-60 метр масофада дейиш мумкин. Яъни, анча ичкаридан, ҳужумни бошлаб, йўналиш. шакллантириш нуқтасидан ҳам фаоллаша олади. Аслида бу унинг камчилигини ёпиш учун ўйлаб топилган бўлса керак. Душан катта гавдаси боис тезлик олишга қийналади, шу туфайли прессинг пастроқ бўлган майдон марказидан тезлик олиш учун фойдаланади кўпинча. Бу борада у Лукакуга ўхшайди. Яхши тезликка чиқиб олгач ҳимоядаги рақибни суриб юбориб йўлида давом этиши мумкин. Зарба позициясига чиқишда муаммога эга эмас, зарбанинг ўзи эса нишонли ва кучли. Бироқ зичлик юқори бўлганда зарбагача бориш қийинлашади.

Душан Влахович амбицияси юқори футболчи. Ҳатто ўта юқори. Ёшлар таркибидаги собиқ жамоадошларидан бирининг айтишича, у "ўргансам фақатгина Ибраҳимовичдангина ўрганаман", - деб кўп таъкидларди. Бетиним меҳнат, доим ўз устида ишлаш орқали у ҳар бир ўйинни финалдек қабул қилади ўзига.

"190 сантиметрли ҳужумчи бўла туриб, бош билан гол урмаслик жуда ёмон. Ҳар куни янги усуллар ҳақида бош қотираман. Ўнг оёқ, чап оёқ, бош билан зарба. Яккама-якка ҳолатларни узлуксиз машқ қиламан. Роналдуни қаранг. У ҳали ҳам янгилик топа олмоқда. Чемпионнинг йўли шундай бўлади" - деганди Душан ўтган йили берган интервьюларидан бирида.

Бироқ, юқоридаги сўзларга қарамай ҳали сербда ўнг оёқда тўпни тўхтатиб олишда муаммо етарли. Умуман олганда, ҳар бир ўйинда ўртача 6 маротаба тўпни йўқотади. Бу лигадаги энг ёмон кўрсаткичлардан бири. Яна унга айланиб олишга имкон берилмаса деярли зарарсизлантирилди деб ҳисоблаш мумкин. Бундан ташқари, у ўртача ҳар уч голидан бирини пенальти орқали ўз ҳисобига ёзяпти. Баъзи мутахассислар қолган голлардаги мантиқни унга ҳужумда берилган ягоналик мавқейи билан боғлашади. Яъни, "Фиорентино"нинг деярли ҳар бир ҳужуми унга йўналтирилгани учун у голлар уриши табиий.

Баъзи тавсифлар шу. Ҳозирда қаҳрамонимизга "Арсенал" жиддий қизиқаётгани ҳақида хабарлар бор. Эҳтимолий трансфер қиймати эса 70 млн. евродан юқори баҳоланмоқда.

Ҳар бир ўқувчи ўзи хулоса қилиши мумкинлигини айтдик. Хўш, Душан Влахович чиндан ҳам шаклланган гол машинами ёки ҳали бироз эртами бундай дейишга?

 

Ориф Толипов

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 05:31, 14.01.2022.
Ўқилди: 2324 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.