“Манчестер Юнайтед” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду бўлажак жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига оптимистик тарзда қарамоқда. Эслатиб ўтамиз, “эвропалик бразилияликлар” Туркия, Шимолий Македония ва Италия терма жамоалари билан бир қаторда жой олган.
“Агар биз жаҳон чемпионатига чиқа олмасак, бу жуда ачинарли бўлади. Ҳаётда ортга қадам ташлашлар бўлади, лекин Португалия жаҳон чемпионатига чиқишига ишонаман. Олдинда иккита қийин жанг кутиб турибди. Биз тайёрмиз, мукаммал сценарий йўқ”, - деди Криштиану ESPN нашри билан суҳбатда.
Айтганча, плей-офф ўйинлари март ойининг охирига белгиланган. Португалияликлар илк ўйинида Туркия билан ўйнайди.