Россия 1-дивизонида иштирок этаётган Владикавказнинг "Алания" жамоаси Ярославлнинг "Шинник" клуби меҳмони бўлиб кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувда киритилган ягона голга меҳмонлар ҳужумчиси Ацамаз Бураев муаллифлик қилди.
"Алания" таркибида Санжар Турсунов учрашувни асосий таркибда бошлаб тўлиқ 90 ҳаракат қилган бўлса, Марат Бикмаев 76-дақиқада майдонга туширилди.
Россия. 1-дивизон.
41-тур
ШИННИК – АЛАНИЯ – 0:1 (0:1)
Гол: Бураев (29).
ШИННИК: Краснокутский, Васиев (Елисеев, 76), КатИнсус, Сухов, Леманж, Мичков, Валикаев (Архипов, 68), СкрИльников (Дудченко, 83), Нежелев (Ятченко, 46), Низамутдинов, Саркисов.
АЛАНИЯ: Гиголаев, Царикаев, Григорьев, Плиев, Грачев, Булгару, Д.Базаев (Гетериев, 86), Санжар Турсунов, Бакаев, Хубулов (Марат Бикмаев, 76), Бураев (БайрИев, 90).