Нигерия терма жамоаси Сунданга қарши иккинчи тур баҳси олдидан икки ҳимоячисини йўқотиши мумкин. Бу ҳақида жамоа бош мураббийи Августин Эгуавон айтиб ўтди:
"Чидози Авазиемда мушаклар билан боғлиқ муаммо бор. Кеннет Омеруо эса оёқларида оғриқ сезмоқда. Ҳозирда ҳар икки футболчининг имкониятларини кўриб чиқмоқдамиз. Шифокорлар аниқ қарорга келишимизда ёрдам беради".
"Супер бургутлар" 16 январь куни Сундан билан тўқнаш келади. Улар дастлабки турда Мисрни мағлуб этган эди (1-0).