«Вест Хэм» «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Жесси Лингардга қизиқиш билдирмоқда.
«Болғачилар» футболчи учун 3 миллион фунт таклиф қилади. Бу ҳақда туркиялик журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Лингарднинг манкунианлар билан шартномаси шу йилнинг июнь ойида тугайди. Лингард ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида лондонликлар сафида ижара асосида ўйаган эди.
Жесси жорий мавсум 14 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.