2022 йил бошланиши билан дунёдаги энг йирик турнирлардан бири бошланди. Камерунда Африка қитъасининг 24 та энг яхши жамоаси Африка Миллатлар кубоги бош соврини учун кураш олиб бормоқда. Турнирда кўплаб юлдузлар тўп тепмоқда. Аммо, ҳозир гап бу ҳақда эмас. Африка кубоги кўплаб истеъдодларни етиштириб чиқариши билан ҳам ном қозонган. Шу сабаб, бугун биз Африка Миллатлар Кубогининг ёш ва иқтидорли футболчилари ҳақида гаплашамиз.
Камалдин Сулемана, 19 ёш
Давлат: Гана
Клуб: “Ренн”
Позицияси: вингер
Мана сиз танишининг керак бўлган ва яқин кунларда ОАВ эътиборига тушиши тахмин қилинган ўйинчи: Камалдин Сулемана ёш ва жисмони бақувват футболчиси ҳисобланади. Унинг ўйинларини кузатиш ҳар доим қизиқ бўлган. У чаққон, техникаси кучли ва яхшигина тезлиги бор. Ҳозир “Ренн” футболчиси Франция чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Футболчи жорий мавсум Лига—1 мусобақаси доирасида 18 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланган.
Ибраим Сангаре, 24 ёш
Давлат: Кот-д’Ивуар
Клуб: ПСВ
Позицияси: таянч яримҳимоячи
Ибраим Сангаре европалик скаутлар эътиборини қозонишга умид қилаётган футболчилардан бири. ПСВ ўйинчиси ҳимояда яхши ўйин кўрсатади. Обиджонлик футболчи техникаси ва тўп узатиш қобилияти билан ҳам мақтана олади. Голландия чемпионатида бор-йўғи 3 нафар футболчи ундан кўпроқ аниқ пас берган. Мазкур статистика ҳам у қай даражадаги футболчи эканлигини кўрсатади.
Ханнибал Межбри, 18 ёшда
Давлат: Тунис
Клуб: “Манчестер Юнайтед”
Позицияси: ҳужумкор яримҳимоячи
Францияда туғилган, аммо асли келиб чиқиши тунислик бўлган футболчиси Ганнибал Межбри 2021 йилда терма жамоада ўйнаш борасида Африк қитъаси вакили таклифини қабул қилди. Ёш бўлса-да, бу МЮ футболчисининг иккинчи йирик турниридир. Яримҳимоячиси Туниснинг Араб Миллатлар Кубогидаги олтита ўйинининг ҳаммасини бошланғич таркибда ўйнади. У ҳали жуда ёш, лекин унинг истеъдодини инкор этиб бўлмайди. Кўпинча рақиб унга нисбатан қўполлик қилишга мажбур бўлади, акс ҳолда яримҳимоячини тўхтатиб бўлмайди.
Илайш Мориба, 18 ёш
Давлат: Гвинея
Клуб: “Лейпци”
Позицияси: марказий яримҳимоячи
2021/22 йилги мавсум янги шартнома бўйича келиша олмагани учун “Барселона”ни тарк этган Илайш Мориба учун кутилганидек ўтаётгани йўқ. Аммо яримҳимоячи, терма жамоасига ёрдам бериш учун Камерунга отланди! Гвинеялик футболчи “Камп Ноу”да ўзини кўрсата олмади, аммо ҳозирда “РБ Лейпциг” билан Германия чемпионатига мослашмоқда. Унинг нархи 16 миллион еврога баҳоланмоқда, аммо келажакда унинг нархи осмонга янада кўтарилиши аниқ.
Эдмонд Тапсоба, 22 ёш
Давлат: Буркина-Фасо
Клуб: “Байер”
Позицияси: марказий ҳимоячи
Агар, Буркина-Фасо мусобақада ғалаба қозонгудек бўлса, бунда балан бўйли ва ажойиб ҳимоячи Тапсоба туфайли бўлади. Гап нафақат ҳимоячи, балки ҳужумларни бошлашга қодир футболчи ҳақида ҳам кетмоқда. Тапсоба – ҳавода ҳам ажойиб ўйин кўрсата олади. У ёш бўлса-да, ҳозирги кунда “Байер” ва мамлакатининг асосий юлдузи ҳисобланади.
Абдул Фатаву Иссахаку, 17 ёш
Давлат: Гана
Клуб: “Стедфаст”
Позиция: Ҳужумчи
Абдул Фатаву Иссахаку ажойиб футболчи. 2021 йилда “Ливерпуль” уни 1,5 миллион фунт стерлингга сотиб олгани ҳақида миш-мишлар тарқалди, аммо бу миш-мишлар тасдиқланмади. Шундай қилиб, у ватани Гана чемпионатида қолди. Абдул эндигина 17 ёшда ва ҳали ҳам инглиз гиганти учун фойдали трансфер бўлишини исботлаш имкониятини кутмоқда. Ҳозирча у нафақат турнирнинг энг ёш иккинчи футболчиси, балки 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Африка кубогининг “энг яхши футболчиси” эканлиги билан мақтаниши мумкин.
Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.