Ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдум жароҳати сабаб бўлажак ўйинларда ПСЖга ёрдам бермайди.
Нидерландиялик 31 ёшли футболчи Лига 1нинг 21-туридан ўрин олган "Брест"га қарши ўйинда (2:0) жароҳат олди.
Ярим ҳимоячи жароҳат сабаб уч ҳафтани ўтказиб юбориши кутилмоқда. 15 февраль куни парижликлар Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк ўйинини ўз майдонида “Реал” билан ўтказишади.
Вейналдум Франция чемпионатининг 18 учрашувида 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.