Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

“Реал” — Испания Суперкубоги соҳиби

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Бугун, 16 январь куни Ар-Риёд (Саудия Арабистони) шаҳридаги “Қирол Фаҳд” стадионида Испания Суперкубоги финали “Атлетик” – “Реал” учрашуви бўлиб ўтди. “Қаймоқранглилар” ғалаба қозонишди – 2:0.

38-дақиқада яримҳимоячиси Лука Модрич ҳисобни очди, унга Родриго ёрдам берди. Учрашувнинг 52-дақиқасида “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема пенальтидан жамоасининг устунлигини иккитага оширди.

87-дақиқада бош ҳакам Сезар Сото Градо “Реал” ҳимоячиси Эдер Милитаони ўз жарима майдончаси ичида қўл билан тўп сургани учун майдондан четлатди ва шундан сўнг “қироллик клуби” дарвозасига 11 метрлик зарба белгилади. Аммо, “Атлетик” яримҳимоячиси Раул Гарсия Тибо Куртуани алдай олмади.

“Атлетик” турнирнинг 1/2 финалида “Атлетико Мадрид”ни мағлуб этиб (2:1) Испания Суперкубоги финалига чиқди. “Реал” эса ўз навбатида қўшимча бўлимларда “Барселона”дан устун келди (3:2).

“Атлетик” — “Реал Мадрид” – 0:2

Голлар: 0:1 – 38 Модрич, 0:2 – 52, пенальти Бензема.

Атлетик” – Унаи Симон, Де Маркос, Мартинес, Йерай Альварес, Баленсиага (Берчиче, 58), Дани Гарсия, Саррага (Весга, 58), Сансет (Рауль Гарсия, 58), Беренгер (Уильямс, 46), Уильямс, Муниаин (Серрано, 81).

Реал Мадрид” – Куртуа, Алаба, Милитао, Менди, Модрич, Кроос, Каземиро, Васкес (Начо, 90), Бензема, Винисиус Жуниор (Марсело, 86), Родриго (Вальверде, 64).

Огоҳлантириш: Дани Гарсия (77), Йерай Альварес (90).

Четлатиш: Милитао (87).

Киритилди: 01:34, 17.01.2022.
Ўқилди: 4117 марта.
Фикрлар: 37 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.