"Ювентус" ярим ҳимоячиси Пауло Дибала туринликлар билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. "Барселона" футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда туркиялик журналист Экрем Конур хабар берди.
Олдинроқ "Интер" Дибалани ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Нерадзуррилар аргентиналик футболчига 3 йиллик шартнома таклиф қилишган.