"Челси" бош мураббийи Томас Тухель АПЛ 23-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйин олдидан жамоадаги жароҳатлар билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.
"Бироздан сўнг ўйиндан олдинги охирги машғулотни ўтказамиз. Ҳозирча бизда ҳеч қандай коронавирусга чалинган ёки жароҳат олган футболчилар йўқ. Бу яхши янгилик, аммо олдинги ўйинни ўтказиб юборган футболчилар ҳали сафимизга қайтишмади", - деди Тухель.