Ҳафта давомида Британ нашрлари муқовасини энг кўп безаган инсон сэр Алекс Фергюсон бўлди. Спортни ёритадиган ҳар қайси нашр борки, Фергюсоннинг "Ман. Сити" бош мураббийи Роберто Манчини ҳамда жамоа ярим ҳимоячиси Виера билан матбуот орқали олиб борган сўз жангига бутун эътборини қаратди, кўплаб саҳифаларини ажратди.
Ҳаммаси Патрик Виера берган интервьюсидан бошланди. У "Манчестер Юнайтед" ўз ветерани Пол Скоулзни яна таркибга қайтарганини "Имконсизликдан қилинган иш" деб атади. Унинг фикрича "Юнайтед" чемпионлик бахсида "Ман Сити"га қарши курашишнинг Скоулзни қайтаришдан бошқа йўлини топа олмаган.
Табиийки, бундай вазиятда сэр Алекснинг жим туришини кутиб бўлмасди.
Давоми Аброр ҚОДИРОВ болгида