A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Блог

“Имконсизлик”дан изланган имкон

Баҳо:
+1; -0

Ҳафта давомида Британ нашрлари муқовасини энг кўп безаган инсон сэр Алекс Фергюсон бўлди. Спортни ёритадиган ҳар қайси нашр борки, Фергюсоннинг "Ман. Сити" бош мураббийи Роберто Манчини ҳамда жамоа ярим ҳимоячиси Виера билан матбуот орқали олиб борган сўз жангига бутун эътборини қаратди, кўплаб саҳифаларини ажратди. 

 Ҳаммаси Патрик Виера берган интервьюсидан бошланди. У "Манчестер Юнайтед" ўз ветерани  Пол Скоулзни яна таркибга қайтарганини "Имконсизликдан қилинган иш" деб атади. Унинг фикрича "Юнайтед" чемпионлик бахсида "Ман Сити"га қарши курашишнинг Скоулзни қайтаришдан бошқа йўлини топа олмаган. 

Табиийки, бундай вазиятда сэр Алекснинг жим туришини кутиб бўлмасди. 

"Майли, агар сўнги 20 йилликнинг энг яхши британиялик ярим ҳимоячини таркибга қайтариш "имконсизлик", деб аталса, биз буни тўғри қабул қиламиз. Розимиз. Лекин бу ҳақида гапирган футболчининг жамоаси таркибида "Челси"га қарши ўйинда ким ўйнади? Роберто Манчини томонидан "бу клубда у ҳеч қачон ўйнамайди", деб айтилган, олти ой умуман футбол ўйнамаган ва Аргентинада дам олиш билангина машғул бўлган футболчи — Карлос Тевез ўйнади. Хўш, "Имконсизлик" деган сўзнинг маносига ушбу ҳолат кўпроқ тўғри келмайдими. Аслида ким имконсизликдан қарорлар чиқаряпти?". Фергюсоннинг жавоби ҳудди шундай бўлди.

Фергюсон Тевезни қайтишини имконсизлик деб атаганида ҳақмиди? Менимча йўқ. У бу гапларни ўзининг ҳақ эканлигини исботлаш учун гапирдими. Менимча йўқ. Энди Ушбу иккита "йўқ"нинг сабабини тушунтираман. 

Фергюсон Тевезнинг қайтишини "имконсизликдан қилинган юриш" деб атаганида ноҳақ эди. Тевез қилган ишига яраша жазо олгани ҳақида илгари ёзгандим. Унга ачиниш керак эмас. Лекин у кечирим сўраб бўлди. Керагича жазо олди. Унинг қайтарилиши мураббий томонидан чиқарилган тўғри қарор. Чунки Карлитос юқори савияли ҳужумчи. У исталган вақтда жамоанинг ўйинини кучайтиришга қодир. Ҳатто ярим йил футбол ўйнамаган бўлса-да, "Челси"га қарши ўйинда ўзини кўрсата олди. Унинг тўп узатишидан сўнг Насри ғалаба тўпини киритди. Энг муҳим ўйинлардан бирининг энг муҳим палласида! Бундай савиялаги футболчидан шунчаки кечиб юбориш — нотўғри. Юзга жахл қилиб, бурунни кесиб ташлаш керак эмас. Ҳа, Роберто вақтида юзи ҳақида ўйламади. Уни ҳеч қачон ўйнатмаслиги ҳақида гапириши керак эмасди. Лекин у кечирим сўраганидан кейин унинг қайтарилиши, иложсизлик эмас. Оддий ҳол. Фергюсон ноҳақ.

Энди иккинчи масала. Фергюсон бу гапларни ким ҳақ, қим ноҳақ эканлигига ойдинлик киритиш учун айтдими ёки бунда бошқа мақсад кўзда тутилганмиди?

Фергюсон ёш бола эмас. Футбол оламига ҳам кеча келиб қодгани йўқ. Наҳотки биргина Манчинининг "бошқа ўйнамайди" деган гапи учун, Тевезни ростдан ҳам "Ман Сити" таркибида бошқа кўриниш бермаслигига ишонган бўлса? Унчалик эмасдир? Унда нега бу даҳанаки жангни авж олдиряпти? Мана шу энг асосий савол.

Манчестернинг икки клуби ҳозир чемпионлик учун кураш олиб боряпти. Чемпионат тугашига ҳам кўп вақт қолгани йўқ. Табиийки, бутун оммавий ахборот воситаларининг эътибори ушбу қарама-қаршиликка, пойгага қаратилади. Ҳар бир футболчи, ҳар бир ўйин, эпизодларгача назардан қочирилмайди. Бу эса футболчиларга жуда катта босим юклайди. Ишонинг, Англияда футболчиларни оммавий ахборот воситаларидан изоляция қилиш имконсиз. Бизда мумкиндир. У ерда эмас. 

Энди эса мақоланинг биринчи гапини яна бир бор ўқиб кўринг. Тушндингиз, а? Фергюсон ўз фаолияти давомида Венгер, Бенитес, Киган каби мураббийлар билан сўз жангларини олиб борган. Қайси мавсумда чемпионликни ким билан талашган бўлса ўша жамоа мураббийи билан. Кўряпсизми? У кучли психолог. У бутун эътиборни ўзига қаратиш йўли билан, шогирдалрини мавсуининг энг муҳим палласида босимнининг бир қисмидан бўлса-да, ҳалос қилишга уриняпти. Бор гап шу.

 

Киритилган сана: 28.03.2012 20:36. Ўкилди: 1997 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


MIRSA
Сана: 29.03.2012 12:55. MIRSAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHERYURAK
Сана: 29.03.2012 08:32. SHERYURAKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MANCHESYU
Сана: 29.03.2012 02:33. MANCHESYUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 28.03.2012 22:22. YAHYOHONга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


QODIROV
Сана: 28.03.2012 21:26. QODIROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZBECKS
Сана: 28.03.2012 21:23. AZIZBECKSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZBECKS
Сана: 28.03.2012 21:20. AZIZBECKSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


STOMATOLOG
Сана: 28.03.2012 21:11. STOMATOLOGга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NEYMAR
Сана: 28.03.2012 21:00. NEYMARга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.