A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Блог

"Челси" - "маладес" 2!

Баҳо:
+3; -0

Ҳеч қачон ҳеч кимдан яширмаганим, бир ҳақиқатни ушбу матнни ёзишдан олдин яна бир бор таъкидлаб кетишни мақул топдим. Мен инглиз футболи ишқибозиман. Футболга қизиқиб қолишимга инглиз клублари ўртасидаги бир ўйин сабаб бўлган. Премьер-лига доирасидаги оддий бир учрашув. Бу ҳақида мавриди бўлганда батафсилроқ сўзлаб берарман. Ҳозир эса “Челси”нинг Чемпионлар Лигаси ярим финал доирасидаги “Барселона”га қарши илк ўйин ҳақида гаплашмоқчиман.

Роберто ди Маттео бошчилик қилаётган “Челси”нинг эски гвардияси жавоб учрашуви олдидан жуда қимматли бир голли устунликни қолга киритишни уддалай олди. Амаллади. Ниманинг эвазига? Тартибли ҳимоя, жамоавий ҳаракат, бирдамлик, меҳнат ва албатта омад каби тушунчаларнинг уйғунлиги, жамланмаси эвазига... Ҳа, “Челси”га ушбу ўйинда омад жуда, жуда асқотди. Хўш, айтингчи “Барселона”га қарши ўйинда омадга муҳтож бўлмаган, бўлмайдиган жамоа борми айни вақтда? Бирорта номни келтира оласизми? Ундан ташқари, вақтида “Челси” айнан мана шу омаднинг етишмагани сабаб, Чемпионлар Лигаси финалида пеналтилар сериясидан сўнг мағлуб бўлган. Ютишга ҳақли бўлган ўйинида, сўнги дақиқаларда Иниестадан гол ўтказиб юбориб, ярим финалда қолиб кетган.

 Кеча сайт учун ўйиндан олдинги бир неча фикрларни таржима қилиб жойлагандик. Мен АПЛга жуда яхши таниш бўлган Сеск Фабрегаснинг ўйинолди интервюсини тайёрлаётган вақтимда, унинг ҳозирги “Челси”нинг ўйин учлуби ҳақида айтганлари эътиборимни тортган эди. У айни вақтда лондонликлар Моуриньо бир қатлар қўллаган услуб, Дидье Дрогба томон узоқ масофадан, ҳаволатиб тўп узатиш эвазига ҳужумлар ташкил этишга кўпроқ эътибор қаратишаётганини таъкидлаган эди. Ўйин унинг фикрларини тасдиқлаганини сиз ҳам, мен ҳам бирдек гувоҳи бўлдик. Шундай эмасми?

“Челси” антифутбол намойиш этди, дея таъкидлаганлар, таъкидлаётганларни бугун кўп учратдим. Антифутбол? Нима у? Ҳимояланиш антифутболми? Натижа учун ўйнаш антифутболми? Ўйин учун ишлаб чиқилган стратегик вазифани бажаришни футболни ўлдириш деб ҳисобласангиз, бу сизнинг муаммойингиз. Ди Маттео ёки “Стемфорд”ни тўлдириб ўтирган мухлисларнинг эмас. 

“Челси”да бошқа йўл бормиди? “Барселона”га қарши “Барса”ни услубида ҳаракат қилиши керакмиди? Бу ўз жонига қасд қилишга баробар эканлиги маълум-ку. “Барса”га қарши очиқ футбол намойиш этиб, ижобий натижага эришиш мумкинми? Балки. Лекин ҳозирги “Челси” уддалай оладиган вазифа эмас бу.

Ака-ука Кличколарни биласиз а? Ҳар бир жангни олиб бориш услуби бир хил. Узоқ масофада рақибини ушлаб туради, яқинлаштирмайди. Бир қўл билан жеб – жеб – жеб. Кейин вазият бўлганда асосий зарбани берадиган қўлини ишга солади – тамом. Масала ҳал. Кличко - ғолиб. Ҳеч ким уларнинг жангини антибокс деб атамайди. Натижага ўзи билган услуб билан эришади. Томошабоп жанг намойиш этиш учун яқин масофага кириб ўтирмади. Неча энди “Челси” яқин масофага кириши керак? 

Дарвоқе, ҳозирда “кўк”ларни бошқараётган мураббий Италиялик эканлигини ҳам ёддан чиқарманг. 

Гвардиола “Камп Ноу”даги ўйинда “Челси” фаворит эканлигини айтган бўлса-да, бу гапига ўзи ҳам ишонмаётганига ишонаман. Умуман, кейинги ўйин ҳақида фикр юритмоқчи эмасман. Ўз бошидан яхши даврларни кечирмаётган “Челси” кечаги ўйини билан “молодец” деган эътирофга муносиб. “Челси” – молодец! 

PS. Мен ушбуларни ёзаётган вақтимда Қаҳрамон Асланов ҳам, шу мавзуда блогларига мақола жойлабдилар. Лекин ҳар икки мақоланинг ёзилиши деярли бир вақтда бошлангани учун, фикрлар бир-бириникига асосланмаган.

PSS. Компютерда ҳарф теришни янада тезлаштир, Аброр! :) 

Киритилган сана: 19.04.2012 16:24. Ўкилди: 1692 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


BEGZOD
Сана: 08.10.2012 14:06. BEGZODга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GARRYPOTTER
Сана: 17.08.2012 10:40. GARRYPOTTERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XORAZMSHOX
Сана: 20.04.2012 19:41. XORAZMSHOXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAHRIXON
Сана: 20.04.2012 14:15. SHAHRIXONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SERIY
Сана: 20.04.2012 06:43. SERIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZBECKS
Сана: 19.04.2012 18:56. AZIZBECKSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TOTTI
Сана: 19.04.2012 18:21. TOTTIга ёзиш
+3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALISHERD
Сана: 19.04.2012 17:45. ALISHERDга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 19.04.2012 17:21. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 19.04.2012 16:45. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AVTOGOL
Сана: 19.04.2012 16:38. AVTOGOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.